Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

“Маҳалла молиявий мустақил бўладиган вақт келди…”

КЕЛГУСИ ЙИЛДАН “МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ” ТАШКИЛ ҚИЛИНИБ, “МАҲАЛЛА БЮДЖЕТИ” ТИЗИМИ ЖОРИЙ ЭТИЛАДИ

Туман марказидан 45-50 километр олисда жойлашган Аспантой овулида 1 972 нафар аҳоли истиқомат қилади. Асосий “драйвер” — чорвачилик, деҳқончилик. Очиғи, йиллар давомида ҳудудда инфратузилма, ижтимоий объектлар, қурилиш-таъмирлаш соҳаларида муаммолар йиғилиб қолганди. Одамлар кўпдан буён ўзгаришларни кутарди…

Буни қарангки, “Обод хонадон”, “Обод кўча”, “Обод маҳалла” мезонлари асосида туманда айнан бизнинг овул танлаб олиниб, кенг кўламли бунёдкорлик ишларига старт берилди. Дастурлар доирасида 1,9 километр пиёдалар йўлакчаси, 28 дона тунги ёритиш чироқлари ва бетон устунлар ўрнатилди. 0,8 километр ички йўлларга шағал ётқизилди. Аҳолига ва ижтимоий объектларга 72 тонна кўмир етказиб берилиб, болалар майдончаси ободонлаштирилди.

Шунингдек, ҳудудда Фарғона вилояти ҳокимлиги ҳомийлигида янгидан барпо этилган 12-сон болалар боғчаси фойдаланишга топширилди. 60 нафар болани ўз бағрига олган янги боғчада 8 нафар фуқаронинг бандлиги таъминланди. Шу билан бирга, аҳоли хонадонлари тартибга келтирилди, ҳужжатсиз уйлар кадастр рўйхатидан ўтказилди. Режамизга кўра, яна 4 километр йўлга шағал тўкиш, 85 та тунги ёритиш чироқларини ўрнатиш керак. Ҳозирда янги стадион қурилиши якунланяпти. Қолаверса, туман марказига элтувчи 45 километр йўлни асфальт қилиш бўйича ҳокимлик ва тегишли ташкилотларга таклиф киритганмиз.

Ўзим 3-4 йилдан буён маҳалла тизимида фаолият юритаман. Албатта, қисқа фурсат, бироқ ўрганиш, ташаббус кўрсатиш, аҳолини рози қилиш учун арзирли муддат. Шу боис йиғинда барча ишларни аҳоли вакиллари билан ҳамжиҳатликда олиб борамиз. Ҳар бир таклиф эшитилади, ташаббус қўллаб-қувватланади. Шунга кўра, одамлар бизга ишонади, бу ишонч елкамизга катта масъулият юклайди.

Келгуси йилдан “маҳалла еттилиги” ташкил қилиниб, “Маҳалла бюджети” тизими жорий этилади. Бу орқали барча ижтимоий масалалар ҳудуднинг ўзида ечим топишига эришилади. Истардикки, айни жараёнларда иккита янги штат — солиқчи ва ижтимоий ходим фуқаролар йиғинининг ўзидан тайинланса. Одамларни таниш, оилаларни ўрганишга ортиқча вақт кетмас эди. Қолаверса, “Маҳалла бюджети” тизими доирасида ажратилаётган маблағларни сарфлаш ваколати бевосита “маҳалла еттилиги”га берилса. Биринчидан, бу йиғиннинг аҳоли орасидаги обрўсини оширса, иккинчидан, кутилмаган масалалар (кам таъминланган оилаларда учрайдиган дафн маросими, тўй-ҳашамларда кўмак кўрсатиш, беморларга ёрдам бериш) ечимида қўл келади. Учинчидан, маҳалла молиявий мустақил бўлар экан, ўз муаммоларини ўзи ҳал қила бошлайди — йўлини тўғирлайди, сув олиб келади, аҳоли бандлиги бўйича турли шохобчалар ташкил этади. Муҳими, шу ернинг ўзида одамлар ишли бўлади, ҳудуд ўзгаради.

Амангелди ТЕМИРОВ,

Бўзатов туманидаги

Аспантай овул фуқаролар йиғини раиси.

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

Бўшаб қолган ўринга сайлов қандай ўтказилади?

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг олти ойлик фаолиятига бағишланган сарҳисоб йиғилишида ҳозирда мавжуд 9 452 та маҳалладан 157 тасида фуқаролар йиғини раиси лавозими вакант қолаётгани айтиб ўтилди. Хўш, бўшаб қолган ўринларга фуқаролар йиғини…