Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

“Ажралишга ечим — келин янги уйга рўйхатга олинсин”

ОЧИҒИ, МЕНИ ОИЛАВИЙ АЖРАЛИШЛАР МАСАЛАСИ ЎЙЛАНТИРИБ КЕЛАДИ. ҲАТТО БИР ГАЛ ЯНГИ ОИЛА 10 КУНДА АЖРАШИБ КЕТГАНДИ. САБАБИНИ СЎРАСАК, “СУРИШТИРМАБМИЗ” ДЕЙДИ.

Маҳаллада 3 та қишлоқ ва 5 та кўча мавжуд. 4 755 нафар аҳоли истиқомат қилади. Шаҳар ҳудудига яқин бўлгани учун асосий “драйвер” — тадбиркорлик, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳалари ҳисобланади. Аҳоли бандлигини таъминлашда хонадонларда кичик ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил этишга урғу беряпмиз. Маҳалла учун ажратилган кредит лимити айни шу соҳаларга йўналтирилади.

Ҳудудда 2021-2022 йилларда катта бунёдкорлик ишлари амалга оширилди. Йўллар тартибга келтирилди, сув, электр масалалари ҳал қилинди, маҳалла биноси қуриб берилди. Жорий йилда бу ишлар давом этиб, Тошбоғ қишлоғида 700 миллион сўм маблағ эвазига кўприк қурилди. 1,1 километр ички йўллар шағаллаштирилди, 16 та темир-бетон устун, 20 тунги ёритиш чироқлари ўрнатилди.

Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли вакиллари билан доимий мулоқотдамиз. Яқинда Халқаро ногиронларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан нафақат шу тоифадаги фуқаролар, балки бемор ётган ҳар бир маҳалладошимиз ҳолидан хабар олдик. Кимнинг нимага эҳтиёжи борлиги, ким нимани орзу қилишини бирма-бир ўргандик. Шу асосда ҳомийларни жалб қилган ҳолда, бемор ётган бир қизимизга уйда таълим олиши учун ноутбук, яна бир беморга ётоқ мебели, бошқасига уйини таъмирлаб олиши учун қурилиш материаллари олиб бердик.

Очиғи, мени оилавий ажралишлар масаласи ўйлантириб келади. Ҳатто бир гал янги оила 10 кунда ажрашиб кетганди. Сабабини сўрасак, “суриштирмабмиз” дейди. Ҳар икки томон бир-бирини на маҳалладан, на қўни-қўшнидан суриштириб кўрган. Оқибатда бир оила пароканда бўлди. Ҳозирда маҳаллада бунинг имкон қадар олдини оляпмиз. Бироқ бу муаммо долзарблигини йўқотмайди. Тажрибамдан келиб чиқиб, бир фикрни билдирсам.

Ҳозирги кунда оилавий ажралишларга биринчи навбатда учинчи шахслар — қайнона, қайнисингил, ака-укалар сабаб бўлиб қоляпти, менимча. Мисол учун, қайнонага келин ёқмай қолса, шартта оилани бузиб юборишга ҳаракат қиляпти. Ўғлига “онаси ўпмаган қиз”ни олиб беришини айтади. Ўртадаги фарзандлар тақдири, ёшларнинг фикри, маҳалла-кўй насиҳати кор қилмайди. Ўйлашимча, бунинг олдини олиш учун тўйдан олдин икки ёш расмий никоҳдан ўтгач, келинни янги хонадонга рўйхатга олиш лозим. Шунда келиннинг уйга, мол-мулкка эгалик ҳисси пайдо бўлгач, қайноналар арзимас баҳоналар билан келинни ҳайдашдан олдин ўйлаб кўришга, ёш келинга янги хонадонга ўрганиши учун вақт беришга мажбур бўлади. Ажралиш содир бўлса, ўз-ўзидан келин уйдан ўз ҳиссасини талаб қилиши мумкин.

Акмал САМАДОВ,

Когон туманидаги

“Ўзбекистон” маҳалласи раиси.

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

“Энг оғриқли масала – ички йўл ва ичимлик сув”

ЙИҒИН ҲУДУДИДАГИ ИЧКИ КЎЧАЛАР ТАЪМИРТАЛАБ, ИККИ КИЛОМЕТР ҚИСМИ АСФАЛЬТЛАНДИ, ХОЛОС. ИЧИМЛИК СУВ МУАММО. ҲОЗИРЧА ИККИТА КЎЧАГА ҲАШАР ЙЎЛИ БИЛАН ИЧИМЛИК СУВ ТАРМОҒИ ТОРТИБ КЕЛИНДИ. МАҲАЛЛА АҲОЛИСИНИНГ ЭНГ ОҒРИҚЛИ МАСАЛАЛАРИДАН БИРИ…