Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

“Маҳалламиз ифтихорлари кўп”

ЙИЛЛАР ЎТИБ, АҲОЛИ ЗИЧЛАШИБ БОРГАН. ЎЗ НАВБАТИДА, КУЛОЛЧИЛИК БИЛАН ШУҒУЛЛАНИШГА ЗАРУР ШАРОИТ ЕТАРЛИ БЎЛМАЙ, КЎПЧИЛИГИ БОШҚА ҲУДУДЛАРГА КЎЧИБ ЧИҚИШГАН.

“Кулоллик” – қадимий маҳалла. Илгари бу ерда кўплаб кулоллар сулоласи бўлган. Йиллар ўтиб, аҳоли зичлашиб борган. Ўз навбатида, кулолчилик билан шуғулланишга зарур шароит етарли бўлмай, кўпчилиги бошқа ҳудудларга кўчиб чиқишган.

Ҳозирда кулолчилик билан шуғулланаётганлар йўқ. Кулоллар сулоласининг давомчилари ака-ука Амириддин ва Ғайбулла Ибодуллаевлар ҳам бошқа йўналишда тадбиркорлик билан шуғулланиб, катта бизнесменга айланди.

Бугунги кунда “Кулоллик”ка кулоллар йўқ, лекин юздан ортиқ ишлаб чиқарш корхоналарига эга йирик тадбиркорлар бор. Улар маҳаллада бўш ер бўлмагач, ўз бизнесларини “Ургут” эркин иқтисодий зонасида ташкил этишган.

Фахрланарлиси, “Urgaz”, “SAG GROUP”, “Ideal”, “Yashankartez” каби ўнлаб корхона эгалари шу маҳалладан. Маҳалла ифтихорлари кўп. Улардан бири Самарқанд вилоят ҳокими ёрдамчиси Жамшид Ҳайдаровдир. Ёшлар Англия ва Хитойдаги нуфузли олий таълим муассасаларида таълим олишмоқда.

Дарвоқе, “Ургут” эркин иқтисодий зонасининг ташкил этилиши ургутликлар учун катта имкониятлар яратди. Тадбиркорлар сафи кенгайиб, ишсизлик бартараф этилди. “Кулоллик” маҳалласи аҳолисининг саксон фоизи ушбу саноат зонасидаги турли корхоналар меҳнат қилмоқда. Шу сабаб йиғинда деярли ишсизлар йўқ.

Уйда ўтирган хотин-қизлар касаначилик билан шуғулланиб, қўшимча даромад топяпти. Жумладан, “Аёллар дафтари”да рўйхатда турганларнинг 30 нафари тикув машинаси олиб, тикувчилик қилмоқда. Улар Машраб Йўлдошев, Карим Рахимов каби тадбиркорлар ишлаб чиқараётган кўрпа-тўшак, бош кийимларни тайёрлашда яқиндан кўмаклашмоқда.

Хуллас, ҳамма турли юмушлар билан банд. Шу сабаб, жиноятчилик, оилавий ажралишлар йўқ. Мақсадимиз, ўқувчилар таълим-тарбиясига алоҳида эътибор қаратиб, билимли кадрлар етиштиришдир.

Биргина муаммо, маҳалла идораси йўқ. Эски Имом Хасан жоме масжидида фаолият олиб боряпмиз. Маҳалла биноси қуришга кўмаклашадиган тадбиркорлар бор, бироқ бўш ер топиш муаммо бўляпти. Икки юз ўринли давлат боғчаси замон талабларига жавоб бермайди. Шу боис уни қайта таъмирлаб, 300 ўринга ошириш керак. Шунингдек, электр таъминотини яхшилаш учун 43 та бетон устун ва битта трансформатор зарур.

Дилфуза МАХМАДАМИНОВА,

Ургут туманидаги “Кулоллик” маҳалласи раиси

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

Аёлларнинг бахтли турмуши — кунимнинг энг муҳим ташвиши

ОҚИЛАЛИК — ОИЛА БЕЗАГИ   Эр-хотин уч нафар фарзандининг моддий таъминотига пул етказа олмай, хорижга иш қидириб кетишади. У ёқларда анча қийналиб қолишади. Аёл амаллаб идиш ювиб пул топа бошлайди.…