Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

“2024 йил маҳалла тизимида ўзгаришлар йили бўлади”

ШУ ЎРИНДА МАҲАЛЛА ТИЗИМИДАГИ ЎЗГАРИШЛАР ҲАҚИДА ИККИ ОҒИЗ ФИКР БИЛДИРСАМ. ОЧИҒИ, 2024 ЙИЛДАН КЎП НАРСАНИ КУТЯПМИЗ

Маҳалламиз 8 та  — Катта Орғун, Ойнасоз, Оқ олтин, Паракти, Сорғун, Сурхиён, Суғдиёна, Асалхўжа каби қишлоқлардан таркиб топган бўлиб, бу ерда 3 570 нафар аҳоли истиқомат қилади. Марказдан олисда жойлашган йиғинда қатор масалалар йиғилиб қолганди. Ҳудудда “Обод хонадон”, “Обод кўча”, “Обод маҳалла” мезонлари асосида уларга ечим топилди.

Инфратузилма ҳақида сўз кетганда, ўтган ойларда маҳалла ҳудудидан ўтувчи “Когон — Катта Орғун — Янглов — Қизилтепа” автомобиль йўлининг таъмирталаб 3 километр қисми асфальтланди, 2 километр масофада пиёдалар йўлакчаси барпо этилди. Ойнасоз, Сорғун, Паракти, Сурхиён қишлоқлари бўйлаб ўтган ички йўлларнинг қарийб 1,5 километр қисмига шағал ётқизилиб, 1,2 километрдан зиёди асфальт қилинди. Яна қишда лой, ёзда чанги осмонга ўрлайдиган кўчаларнинг 2,5 километри бетонлаштирилди.

Сорғунликлар электр энергияси таъминотидаги узилишлардан четда қолмаганди. Тармоқдаги нуқсон ва камчиликларга барҳам бериш мақсадида 5,7 километр масофадаги электр линияси бутунлай янгиланди. Эскирган симёғочлар ўрнига 130 та темир-бетон устун ўрнатилди. Маҳалладаги мавжуд трансформатор пунктининг 18 таси таъмирдан чиқарилди. Ҳудудга табиий газ етиб келмагани боис аҳолининг кундалик эҳтиёжи учун 734 та хонадонга суюлтирилган газ баллонларда узлуксиз етказиб берилмоқда. Сўнгги ойларда яна ўттизга яқин хонадонга газ баллони топширилди.

Янгиланишлар фақат шулар билангина чегараланиб қолмаqи. Айни қиш кунларида фуқаролар йиғини кўмирга эҳтиёжи бор 492 та хонадондан 172 тасига сифатли кўмир харид қилиш учун далолатнома тақдим этди. Сўнгги икки ойда интернет тармоғига уланган хонадонлар сони 288 тадан 354 тага етди. Қолаверса, маҳалла гузари реконструкция қилинди. Қишлоқ мактаблари жорий таъмирдан чиқарилиб, ёш спортсеварлар учун “Workout” майдончаси барпо қилинди. Сартарошхона, устахона, “Гўзаллик салони” ва тикувчилик цехи каби аҳолига маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари ташкил қилинди.

Шу ўринда маҳалла тизимидаги ўзгаришлар ҳақида икки оғиз фикр билдирсам. Очиғи, 2024 йилдан кўп нарсани кутяпмиз. Биринчидан, “Маҳалла бюджети” тизими орқали фуқаролар йиғини доимий даромад манбаига эга бўлади. Натижада ҳудуддаги айрим масалаларни ўзимиз мустақил ҳал эта оламиз. Иккинчидан, тизим рақамлаштирилади. Боиси айрим ўринларда қоғозбозлик кўп вақтимизни ўғирлайди, одамлар муаммолари билан ишлашга имкон қолмайди. Учинчидан, эҳтиёжманд аҳолини рўйхатга киритиш, уларга моддий ёрдам, субсидия ва кредит ажратиш каби 70 дан ортиқ масалалар маҳалланинг ўзида жамоавий ҳал қилинади. Бу орқали ортиқча оворагарчилик, вақт йўқотилишига чек қўйилади. Тўртинчидан, маҳалла кўтарган муаммога қулоқ тутадиган тизим яратилади. Маҳаллаларни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш кенгашлари еттилик” қўйган масалаларга ечим топади, молиявий манбаларини ҳал қилиб беради. Умуман олганда, келгуси йилдан умидларимиз катта.

Бахтиёр БЕКМУРОДОВ,

Когон туманидаги

“Сорғун” маҳалласи раиси.

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

“Сўнгги 3 йилда ажралиш кузатилмади”

            Ободлик маҳалладан бошланади. Бу юртни янада кўркамлашишига ҳисса қўшади. Шунинг учун эзгу ишлар, хайрли тадбирлар аввало маҳалладан бошланади. Мана шу каби тадбирларни фаолиятимизнинг бош…