Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

“Фуқаролар анча фаол, муаммоларга бефарқ эмас”

БУГУН ФУҚАРОЛАР АНЧА ФАОЛ, МУАММОЛАРГА БЕФАРҚ ЭМАС. ТАШАББУСКОРЛАРИ КЎП. ШУ САБАБ “ТАШАББУСЛИ БЮДЖЕТ” ЛОЙИҲАСИДА ИККИ МАРОТАБА ҒОЛИБ БЎЛДИК.

Маҳалла туман марказидан 11 километр олисда жойлашган. Аҳолининг асосий даромади чорвачилик ва деҳқончиликдан. Эллик фоиз аҳоли хонадонларида бўрдоқичилик билан шуғуланиб, 3-4 тадан буқа боқади. 10-15 сотихдан иборат томорқа ерларида картошка экишади.

Иморат қурувчи уста-ҳунармандлар кўп. Йигитларнинг етмиш фоизи шу иш билан шуғулланиб, рўзғорини тебратмоқда. Улар нафақат туман, вилоятда, балки Тошкент шаҳри ва қўшни давлатларда ўз мижозларига эга.

Бугун фуқаролар анча фаол, муаммоларга бефарқ эмас. Ташаббускорлари кўп. Шу сабаб “Ташаббусли бюджет” лойиҳасида икки маротаба ғолиб бўлдик. Дастлаб маҳалладаги 78-мактабнинг спорт зали қайта қурилиб, 2 800 метр ички кўчалар асфальтланди. Иккинчи босқич орқали 3 200 метри асфальтланмоқда. Шунингдек, ҳашар йўли билан 3 километр йўл шағаллаштирилди.

Қувонарлиси, жорий йил 5 та сув минораси ўрнатилиб, 400 та хонадон ичимлик сув билан таъминланди. Натижада аҳолининг етмиш фоизи тоза ичимлик сувга эга бўлди.

“Яшил макон” лойиҳаси доирасида аҳолидан ташқари, “маҳалла бешлиги” ходимлари томонидан 90 туп арча, 50 туп павлония, 50 туп тут дарахт кўчатлари экилди. Шунингдек, маҳалла қабристони ҳудуди оодонлаштирилиб, арча дарахтлари экилди.

Биргина муаммо, электр энергия таъминотида. Аҳолининг айрим қисми электр кучланиши паст бўлгани сабабли маиший техникаларни ишлатолмаяпти. Бу муаммони бартарф этиш учун ҳудудга 370 та бетон устун, 9000 метр кабель ва 4 та трансформатор зарур. Бу борада олти ой олдин туман электр тармоқлари корхонасига мурожаат этилган, бироқ ҳамон амалий натижа йўқ. Маълум қилишларича, бу ишлар 2024 йил дастурга киритилар экан.

Келгусида маҳаллани “Обод маҳалла” дастурига киритиш режалаштирилмоқда. Шу орқали катта кўчага пиёдалар йўли қуриш, кўча чироқлари ўрнатиш, мактаб биносининг бир қисмини таъмирлаш ва қуёш панеллари ўрнатиш ҳамда қишлоқ врачлик пункти ёнда 3 та ётоқхона қуриш белгиланмоқда.

Бахтиёр ЭСОНТУРДИЕВ,

Ургут туманидаги “Сўфи” маҳалласи раиси

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

“Биз рақамлар ортидан қувмадик, ҳисоботлар билан ҳисоблашмадик…”

“ТОП-100”: СИЗНИНГ ҚАНДАЙ ТАШАББУС ВА ТАЖРИБАНГИЗ БОР?     Йиғинимиз мамлакатимиз маҳаллалари орасида “ТОП-100” таликдан ўрин олгани бежиз эмас. Бу натижа ортида ҳар бир хонадон, ҳар бир оила ва ҳар…