Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

“Боғибаланд” Ўзбекистондаги биринчи туризм маҳалласи”

МАЗКУР “ТУРИЗМ МАҲАЛЛАСИ”НИ ТАШКИЛ ЭТИШ ОРҚАЛИ САМАРҚАНД ВИЛОЯТИНИНГ ЭКОЛОГИК МУҲИТИ ЯНАДА ЯХШИЛАНАДИ.

Жорий йилнинг сентябрь ойида Ўзбекистонда биринчи марта “Боғибаланд” маҳалласига Туризм қўмитаси томонидан “Туризм маҳалласи” мақоми берилиб, махсус сертификат топширилганди. Бундан уч йил олдин, 2020 йил мамлакатимиздаги илк туризм қишлоғи Самарқанддаги Конигилда очилган бўлса, илк туристик маҳалла ҳам айнан Самарқандда ташкил этилди. Сабаби, бундай этнографик, вилоятнинг ўзига хослигини кўрсатиб берувчи ҳудудларга нафақат хорижий, балки маҳаллий сайёҳларда ҳам қизиқиш кундан-кунга ортиб бораётганини вилоятга ташриф буюраётган меҳмонлар оқимидан ҳам билиш мумкин.

“Боғибаланд” Самарқанд шаҳрининг чекка ҳудудида, Чўпонота тепаликлари этагида жойлашган ҳудуд. Бу ерда соҳибқирон Амир Темур томонидан боғлар барпо этилган ва шундан Боғибаланд номини олган. Хусусан, Боғибаланд анжирзорлари азалдан тилга тушган ва бундай мева бошқа жойларда етиштирилмаган. Ҳозир ҳам маҳаллада 40 гектар анжир боғлари сақланиб қолган бўлиб, уларнинг тарихи бир неча юз йилларга бориб тақалади.

Анжирнинг шифобахшлиги туфайли бўлса керак, бу ҳудудда камқонлик, бўқоқ касалликлари деярли учрамайди. Ана шу жиҳатлар ҳисобга олиниб ҳамда ҳудудда туризмни ривожлантириш мақсадида “Боғибаланд” туризм маҳалласига айлантирилди. Ушбу лойиҳа доирасида маҳаллада учта оилавий уй меҳмонхона, битта ҳунармандчилик устахонаси, битта сувенир дўкони, учта миллий овқатланиш нуқтаси, учта новвойхона, 12 та дам олиш маскани ва 2 та томорқа хўжалиги ташкил этилган.

Маҳаллада велосипед, электромобил, веломобил, отда сайр қилиш учун шароит мавжуд. Меҳмонларнинг қулай ҳаракатланиш учун йўл кўрсаткичлари, стелла ва боғ харитаси ўрнатилди. Барча учун қулай жойда туризм ахборот маркази фаолияти йўлга қўйилди. Шунингдек, анжир дарахтларини экиш, етиштириш, ҳосилни йиғиш жараёни билан сайёҳларни таништириш ва ушбу жараёнларда уларнинг иштирок этишлари ва дегустацияни ташкил этишга шароит яратилди.

Мазкур “туризм маҳалласи”ни ташкил этиш орқали Самарқанд вилоятининг экологик муҳити янада яхшиланади. Ҳудуддаги дам олиш масканлари, саноат туризми, агротуризм, этнотуризм, зиёрат, тиббиёт ва археологик туризм объектлари сайёҳларнинг севимли манзилига айланмоқда. Энг муҳими, қўшимча иш ўринлари яратилади.

Бундан ташқари, ҳудудда “Қизлартепа” тарихий жой бор. Ҳозирда бу ерда Ўзбекистонлик ва Кореялик археологлар томонидан қазишма ишлари олиб борилмоқда. Эски девор қолдиқлари топилган. Шунингдек, тарихий Хўжаисоқий валий масжиди бор.

Маҳаллада сайёҳлар учун қулай шароитлар яратиш мақсадида инфраструктура ишлари яхшиланмоқда. Жумладан, 1,5 километр, шунинг 300 метри тадбиркор томонидан асфальтланди. Аҳоли кўмаги билан 1200 метрга ер ости қувурлари ётқизилди. 350 метр газ қувури таъмирланиб, 22 та эски симёғочлар бетон устунларга алмаштирилди. 1600 метр ичимлик сув қувурларини тортиш ишлари якунланмоқда.

Тадбиркорлик соҳаси ривожланмоқда. Аҳоли асосан, хизмат кўрсатиш, тикувчилик, уй боғчаси, новвойчилик йўналишларида тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўймоқда. Ҳоким ёрамчиси Акмал Исмоилов кўмаги билан маҳаллада ош тузи қадоқлаш ва қурилиш моллари корхонаси, хусусий уй боғчалари, уй меҳмонхоналари, ўқув маркази ташкил этилди. Яқинда 200 ўринли 3 қаватли яна битта хусусий боғча ўз фаолиятини бошлайди. Ёшлар етакчиси Дониёр Саидмуродов тавсияси билан “оғир” тоифадаги 43 нафар ёшга субсидия асосида турли асбоб-ускуналар, пишириқ печлари берилди. 327 нафар фуқаро ўзини ўзи банд қилди.

Келгуси йил маҳаллага 1100 метр оқова сув тортиш, 1100 метр электр симларни алмаштириш ва 1 та янги трансформатор ўрнатилиши дастурга киртилган. Шунингдек, сайёҳлар учун қулай шароитга эга бўлган маҳалла маркази қуриш ва бир километр асфальтлаш режаси бор.

Муродилло НУРИДДИНОВ,

Самарқанд шаҳридаги “Боғибаланд” маҳалласи раиси

 

Маълумот учун, Самарқанддаги “Боғи баланд” Соҳибқирон Амир Темур асос солган ва бугунгача сақланиб қолган машҳур боғлардан биридир. Айни дамда боғ ҳудудидаги авлоддан-авлодга ўтиб келаётган 40 гектарлик боғда 10 мингдан ортиқ сариқ ва қора анжир дарахтлари етиштирилади. Мевалар экологик жиҳатдан тоза, чунки уларни етиштиришда кимёвий моддалар ва дориворлардан фойдаланилмайди.

 

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

Ким уй орзусида, ким пул қайғусида

Кенг, шинам ва кўркам гўшанг бўлса, ўз хонанг, болаларнинг ҳам кичик бўлса-да, хосхонаси бўлсаю ишдан ҳориб-чарчаб келганингда ётиб дамингни олсанг, қандай яхши. Ҳозир эса Кларанинг бундай шароити йўқ. Онаси ва…