Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

“Энди ҳудудда ишсиз аёллар қолмайди”

КУНИ КЕЧА ҲУДУДДА ЯНА БИР ҚУВОНЧЛИ ВОҚЕА СОДИР БЎЛДИ. ЯЪНИ ИШСИЗ АЁЛЛАР БАНДЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ МАҚСАДИДА 100 ЎРИНЛИ КОРХОНА ИШ БОШЛАДИ.

Маҳаллада 3178 нафар аҳоли яшайди. Асосий “драйвер” — қишлоқ хўжалиги, деҳқончилик, чорвачилик. Шундан келиб чиқиб, аҳоли бандлиги таъминланган. МАсалан, хатловда 122 нафар ишсиз аниқланган бўлса, уларни иш билан таъминлашда ўсиш нуқтамиздан самарали фойдаланяпмиз. Аукцион орқали ер бериб, деҳқон хўжалик ташкил этиляпти. Бундан ташқари субсидия ва кредит асосида ўзини ўзи банд қиляпти.

Куни кеча ҳудудда яна бир қувончли воқеа содир бўлди. Яъни ишсиз аёллар бандлигини таъминлаш мақсадида 100 ўринли корхона иш бошлади. Собиқ касб-ҳунар коллежи биносининг бир қисмида 10 турга яқин болалар кийимларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган тикувчилик корхонаси очилди. Маҳсулотлар асосан ички бозорларга сотилади. Келгусида муайян қисмини экспортга йўналтириш режалаштирилган.

“Sardoba universal Cluster” масъулияти чекланган жамияти ҳомийлигида ташкил этилган корхонанинг лойиҳа қиймати 2 миллиард сўмга тенг. Корхонага 66 та тикув машинаси, 25 та аверлок, 10 та дазмолловчи, 4 та ранг босувчи ҳамда 6 та қадоқловчи дастгоҳ келтириб ўрнатилди.‌‌

Яратилган 100 та янги иш ўринларига маҳалладаги «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»га киритилган хотин-қизлар қабул қилинди. Ишчиларнинг самарали меҳнат қилиши учун ошхона, кийиниш ва ювиниш, тиббиёт хонаси мавжуд. Уларга иш ҳажмига қараб 4 миллион сўмгача ойлик маош тўланади. Аҳамиятлиси, бу ерда мактаб ўқувчиларини касбга ўргатиш амалиёти йўлга қўйилмоқда. Бу корхона ойига 15 минг дона тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш қувватига эга. Энг муҳими энди ҳудудда барча аёлларни иш билан таъминлаш имкони пайдо бўлди.

Ўз навбатида ҳудуд инфратузилмасини яхшилашга қаратилган ишлар натижасида жорий йил 4,5 км. йўл шағалланди, Настирин ва Маржонбулоқ кўчасининг 900 метр қисми республика бюджети ҳисобидан асфальтланди. Янгиобод, Интилиш, Мададкор, Бойчечак, Ўрикзор, Янгийўл, Мингчинор кўчаси шағаллаштирилди. Ҳуддда кўп квартирали ижтиммоий уй қуриляпти. Бу билан 6 нафар уй-жойга муҳтожларни эҳтиёжи қондирилади. Маҳаллий бюджет маблағи эвазига 4- умумтаълим мактабининг иссиқлик таъминоти янгиланяпти. 2,7 км. ётиқ-ёпиқ мелеоратив зовурлар таъмирланди. Тўртта тик мелеоратив қудуқ таъмирланиб, 2 та янгиси қурилди.

Шу билан бирга режа бўйича қиладиган ишлар йўқ эмас. 58 та ёғоч устун бетонга алмаштиралиши, 7,5 км. йўлимиз жорий таъмирланиши лозим. 2 та кўп квартирали уй замонавий типда таъмирланади. Оқавасув келадиган бетон ариқнинг 1,2 км. масофасини реконструкция қилиниш зарур. Бу билан томорқадан самарли фойдаланиш ва ўсиш нуқтамизни ривожлантириш имкони ортади.

Ғуломжон УСАРОВ,

Сардоба туманидаги “Ровот” маҳалласи раиси.

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

“Ичимлик сув ва маҳалла идораси керак”

МАҲАЛЛАДА ИЧИМЛИК СУВ МУАММО. 1980 ЙИЛ ПАҲЛАВОН МАҲМУД, КАМАЛАК, ДИЁНАТ КЎЧАЛАРИГА ТОРТИЛГАН ҚУВУРЛАРГА СУВ КЕЛМАЙ ҚОЛГАН.