Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

“Бир жамоани битта бошлиқ бошқариши керак…”

ЖАМИЯТДА ОИЛАВИЙ АЖРАЛИШЛАР НИҲОЯТДА ОРТИБ КЕТДИ. БУНИ СТАТИСТИКА ТАСДИҚЛАЙДИ — ЖОРИЙ ЙИЛНИНГ ТЎҚҚИЗ ОЙИДА 37 654 ТА ОИА АЖРАШИБ КЕТДИ.

Маҳалламиз йиллар давомида ечимини кутаётган қатор масалалар йиғилиб қолганди. Инфратузилма, ичимлик сув, электр ва йўл соҳасидаги камчиликлар одамларни қийнаб қўйганди. Ҳудуд “Обод хонадон”, “Обод кўча”, “Обод маҳалла” тамойилини жорий этиш учун танлаб олингач, бу муаммолар бирма-бир ечим топяпти.

Дастлаб тасдиқланган “Йўл харита”га кўра, маҳалладаги 4 та кўча, 543 та хонадон, 686 та оила ҳамда 3 020 нафар аҳоли хатловдан ўтказилди. Хатлов натижаларига кўра, маҳалла ҳудудида олиб борилаётган тадбирлар учун 4 миллиард сўм маблағ ажратиш режалаштирилди.

Маҳаллада узоқ йиллардан буён ечимини кутиб турган муаммолардан бири — ичимлик сув муаммосидир. Мазкур масалани ҳал этиш мақсадида сув қувурлари ётқизилиб, 250 метр куб сиғимга эга сув сақлаш иншооти қурилмоқда. Кўчаларда пиёдалар йўлакчаси қурилиб, ёритиш чироқлари ўрнатилди. 2 километр ички йўлларга асфальт қопламаси ётқизилди. Электр таъминотини яхшилаш мақсадида 159 та бетон таянч устунлар ўрнатилиб, 4200 метр замонавий СИП кабель тортилди ҳамда 2 дона трансформатор пункти ўрнатилди. Шунингдек, 8,4 километр табиий газ тармоқларида бўёқлаш ишлари олиб борилди. Маҳалла ёшлари учун «Street workout» спорт майдончаси қурилмоқда. Айни пайтда фуқаролар йиғини биноси бунёд этиляпти.

Ўтган давр мобайнида маҳалладаги ишсиз фуқароларнинг бандлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилди. Жумладан, 3 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди, 45 нафари жамоатчилик ишларига жалб этилди. 40 нафари ўзини ўзини банд қилган бўлса, 35 нафари тадбиркорлик фаолиятини бошлади. Қолаверса, 29 нафар фуқарога 271 миллион сўмлик асбоб-ускуна ва меҳнат қуроллари субсидия асосида олиб берилди. 3 нафар фуқарога 91 миллион сўм кредит ажратилди.

Таклифлар масаласига келсак, тизимдаги ўзгаришлардан умидимиз катта. Ҳозирда йиғинда “бешлик” вакиллари билан ҳамжиҳатликда ишни йўлга қўйганмиз. Бироқ “Mahalla” газетасининг ҳар бир сонини кузатиб, раислар таклиф ва фикрларини ўқиб, жойлардаги айрим ҳолатлардан келиб чиқиб, бир нарсага амин бўляпманки, маҳалла ходимлари назорати раисларга берилиши керак. Ахир ҳар бир соҳада, ҳар бир жамоада ходимларни бир киши бошқариши керак, йўқса, жамоада тарқоқлик, бош-бошдоқлик юзага келади. Бугун мана шу тарқоқлик айрим раисларни қийнаб келаётир.

Яна бир жиҳат: жамиятда оилавий ажралишлар ниҳоятда ортиб кетди. Буни статистика тасдиқлайди — жорий йилнинг тўққиз ойида 37 654 та оиа ажрашиб кетди. Сабаблар турлича, айримларини сақлаб қолиш имкони бор эди. Менимча, маҳалла кенгаши аъзолари, отинойилар билан биргаликда олиб борилаётган тизимли чора-тадбирлар етарли бўлмаяпти. Таклифим шуки, ҳар бир маҳаллада психолог штати ташкил этилса, улар ҳар бир оила билан шуғулланса, ажрашишнинг оқибатлари, фарзандлар тақдири ҳақида тушунтиришлар олиб борса, оилаларни ажрашиш факридан қайтарган ва ҳаётга бўлган қизиқишини оширган бўлар эди, назаримда.

Раҳматжон САИДОВ,

Нурота туманидаги

Ғафур Ғулом номли маҳалла раиси.

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

“Ариқ сувини тиндириб ичардик”

АВВАЛЛАРИ СУВНИ ҚЎШНИ МАҲАЛЛАЛАРДАН ТАШИБ КЕЛАРДИК. БЎЛСА-КУ, ЯХШИ, БЎЛМАСА, АРИҚДАГИ СУВНИ ТИНДИРИБ ИЧГАН ПАЙТЛАРИМИЗ ҲАМ БЎЛГАН. АЙРИМ ҲОЛЛАРДА МАҲАЛЛАМИЗГА ҲАМ СУВ КЕЛГАН, БИРОҚ ТАЪМИНОТДАГИ УЗИЛИШЛАР ТУФАЙЛИ ҚУВОНЧИМИЗ УЗОҚҚА ЧЎЗИЛМАГАН.