Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

Маҳаллада соғлом муҳит яратилса, халқимиз фаровон яшайди”

ТАЖРИБАМДАН ШУНИ БИЛДИМКИ, АВВАЛО МАҲАЛЛАДА СОҒЛОМ МУҲИТ ЯРАТИЛСА, АҲОЛИ, ФУҚАРОЛАР ЎРТАСИДА МЕҲР-ОҚИБАТ, БИР-БИРИГА ҲУРМАТ, ҲАР БИР ОИЛА МАЪНАН СОҒЛОМ БЎЛСА, ЖАМИЯТ РИВОЖ ТОПАДИ, ХАЛҚИМИЗ ФАРОВОН ЯШАЙДИ.

Бундан 4-5 йил олдин “Қўрғон” маҳалласи энг қалоқ маҳаллалардан бири эди. Президентимизнинг маҳалла тизимига берган эътибори туфайли 2022 йил “Обод маҳалла” дастури доирасида ичимлик сув учун 4,7 километр янги қувур тортилди. 6 километр йўл асфальтланди, 1,2 киломтер “Саломатлик йўлакчаси” фойдаланишга топширилди.

Бундан ташқари, 80 та симёғочлар янгисига алмаштирилиб, 257 та тунги ёритгичлар ўрнатилди. 2 километрга “воис” усулида узум сўрилари қурилиб, 500 туп узум кўчатлари экилди. Шунингдек, болалар ўйингоҳи ҳамда ишсиз фуқароларни касбга ўргатиш учун “Ҳунармандлар” мономаркази фойдаланишга топширилди. Бугунги кунда мономарказда аҳоли 6 та йўналиш бўйича касбга ўқитилмокда. Буларнинг барчаси Юртбошимиз айтганларидек, инсон қадрини улуғлаш, яшаш учун  оилада, маҳаллада имкониятлар яратишдир.

Маҳалла “драйвери” – парандачилик, чорвачилик ва балиқчилик бўлиб, аҳолига гўшт, тухум, сут ва балиқ маҳсулотлари арзон нархларда етказиб берилади. Бундан ташқари, аҳоли томорқаларида мева-сабзавот ва кўкатлар етиштирилади.

Тажрибамдан шуни билдимки, аввало маҳаллада соғлом муҳит яратилса, аҳоли, фуқаролар ўртасида меҳр-оқибат, бир-бирига ҳурмат, ҳар бир оила маънан соғлом бўлса, жамият ривож топади, халқимиз фаровон яшайди.

Маҳаллада ўзига яраша муаммолар мавжуд. Хусусан, кўчаларни камералаштириш, 2,5 километр ички кўчани асфальтлаш, замонавий болалар ўйингоҳи қуриш зарур. Келгусида “Оталар чойхонаси”ни қуриш режалаштирилган.

“Маҳалла” газетаси ва “Маҳалла кўзгуси” журнали бизнинг энг севимли нашрларимиздан. Шу сабаб маҳалла фидойиларини 2024 йил учун ушбу нашрларга обуна бўлишга чақираман.

Санталат ШАДАРОВА,

Оҳангарон шаҳридаги “Қўрғон” маҳалласи раиси,

“Маҳалла ифтихори” кўкрак нишони соҳибаси.

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

“Кенгашларда раислар салмоғи кўпроқ бўлиши керак”

ЖОЙЛАРДА “ОБОД ХОНАДОН”, “ОБОД КЎЧА”, “ОБОД МАҲАЛЛА” МЕЗОНИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ БЎЙИЧА ИККИНЧИ БОСҚИЧДА 2023 ЙИЛНИНГ ТЎРТИНЧИ ЧОРАГИДА 56 ТА МАҲАЛЛАДА “ЙЎЛ ХАРИТАСИ” АСОСИДА ИШЛАР БЕЛГИЛАБ ОЛИНДИ.