Жорий йил “маҳалла бешлиги” учун замонавий маҳалла идораси қурилди. Унда барча зарур шароитлар мавжуд. Профилактика инспекторининг хизмат уйи билан идора ёнма-ён жойлашгани учун ҳудудда ҳуқуқбузарликлар йўқ.
Ҳудудда “Шовот” деҳқон бозори бўлиб, аҳолининг 30 фоизи шу ерда меҳнат қилади. Аҳолига қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида бозор ҳудудида қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб бориляпти. Маҳалла ҳудудида 114 та савдо дўкони, 6 та сартарошхона, 46 та бошқа хизмат кўрсатиш шохобчалари мавжуд. Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури доирасида жорий йил 61 та лойиҳадан 26 тасига 649,9 миллион сўм маблағ ажратилди. Масалан, Сарвиноз Озодова тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши учун 30 миллион сўм кредит олиб, 2 та иш ўрни яратди. “Аёллар дафтари”га кирган 12 нафар хотин-қизга 115 миллион сўм имтиёзли кредит берилиб, бандлиги таъминланди.
Ҳоким ёрдамчиси кўмагида “Аёллар дафтари”га кирган 8 нафар аёлга 80,6 миллион сўм субсидия ажратиш режалаштирилгна. Ҳозирга қадар Райҳон Омоновага ҳунармандчиликни ривожлантириш учун 600 минг сўм, Дилфуза Қуронбоева ва Мардона Қўчқоровага тикув машинаси олиб берилди. Яна 6 нафарига ноябрь охиригача кўмак кўрсатилади.
Касб-ҳунар ва тадбиркорлик фаолиятига ўқитиш учун ташкил этилган “Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби Хоразм вилояти ҳудудий филиали” ўқув марказида 24 нафар фуқаро ўқитилиб, 20 нафарининг бандлигин таъминланди.
Шу йил давомида 23 нафар ёрдамга муҳтож фуқарога бир марталик моддий ёрдам кўрсатилиб, боқувчисини йўқотган, ногиронлиги бор шахсларга ҳомийлар кўмагида 5 миллион 500 минг сўмдан 10 миллион сўмгача ёрдам пуллари берилди. Ҳунарманд кўчасида истиқомат қилувчи Ўрозвой ота Вапаевнинг эски хонодони бузилиб, ўрнида янги уй қурилди. Кам таъминланган Олим Раҳимов ва Умрбек Мадрахимов яшаш уйининг том қисми шиферланди.
Аёллар ва ёшлар бандлигига алоҳида эътибор қаратлмоқда. Жумладан, икки нафар аёл “UZTEX GROUP” фабрикасига, 9 нафари фермер хўжалигига, 12 нафари кичик корхоналарга ишга жойлаштирилди. 15 нафари ўзини ўзи банд қилди. Икки нафар аёлга субсидия асосида тикув машинаси олиб берилиб, ишли қилинди. Ёшлардан 3 нафари доимий иш ўрнига эга бўлди. 2 нафраи 30 йилга деҳқон хўжалиги учун ер олди. 4 нафари касб-ҳунарга ўқитилди. 10 нафарига бир марталик моддий ёрдам ажратилди. 4 нафар талабага контракт пули қоплаб берилди. 3 нафарига имтиёзли кредит ва 11 нафарига турли йўналишларда ёрдам кўрсатилди.
Келгусида аҳоли орасида ишсизликни камайтириб, уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини юксалтириш мақсад қилинган. Шунингдек, аҳоли даромадини ошириб, фаровонлигини таъминлаш белгиланган.
Бахтиёр АВЕЗОВ,
Шовот туманидаги “Шовот” маҳалласи раиси.