Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

“Маҳалла раисига хизмат машинаси берилса…”

АВВАЛО МАҲАЛЛА РАИСИГА ХИЗМАТ МИШИНАСИ БЕРИЛИШИ ЛОЗИМ, ДЕБ ҲИСОБЛАЙМАН. ЧУНКИ ҲУДУДИ КАТТА МАҲАЛЛА РАИСЛАРИ КУН БЎЙИЧА БИТТА МАСАЛАНИ ОРТИДАН КУН ЎТКАЗИШЯПТИ.

Маҳалла ходимларининг ҳамкорликда иш ташкил этиши натижасида фуқарлоар йиғини ўрни ва мавқейи юксалиб бормоқда. Раис, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли ҳамда профилактика инспектори бирлашса, муаммолар осон ҳал этилишига тажрибамизда гувоҳмиз. 2021 ҳамда 2022 йилларда “Энг намунали маҳалла” танловининг вилоят босқичида ғолиб бўлганимиз сўзимиз исботи.

Жорий йил ўтган вақтида 18 та кўчага янги сим ёғочлар ўрнатилди, 7 та кўчага 4,3 км. масофда асфальт ва 4 та кўчага 3 км. уўунликда бетон қопламаси ётқизилди. Ажрим ёқасидаги 5 нафар оилани яраштиришга эришилди. 898 оилада 2801 нафар аҳоли истиқомат қилади. Биргина ҳоким ёрдамчиси Умид Пирназаров кўмагида 59 та лойиҳага имтиёзли кредит ажратилди. 14 нафар фуқаро деҳқончилик билан шуғулланмоқда. 3 нафар фуқарога субсидия берилди.

“Ёшлар етакчиси” Алишер Абдиалимов ёрдамида 46 нафар йигит-қиз рўйхатга киритилди. Ёшлар жамғармаси томонидан 5 нафарига тўлов-контракт пуллари, 2 нафарига сафарбарлик чақирув резерви тўлови, 1 нафарига ҳайдовчилик гувоҳномаси учун тўловлар амалга оширилган бўлса, 3 нафарига субсидия асосида меҳнат қуроллари ажратилди. Тадбиркорликка йўналтирилган 15 нафар ёшларнинг имтиёзли кредит олишига кўмаклашилди. Қолган 5 нафари касб-ҳунарга ўқитилди. Ҳудудда умуман жиноятчилик қайд этилмаган. Аммо ҳуқуқбузарликлар содир этган 5 нафар фуқаро маъмурий жавобгарликка тортилган. 35 нафар аёлларга амалий кўмак кўрсатилган. Шундан 15 нафарига тадбиркорлик учун кредит ажратилган бўлса, 8 нафари доимий иш билан таъминланган. 25 нафарига бир марталик моддий ёрдам берилган.

Инфратузилма йилдан йилга яхшиланмоқда. Бугунга келиб, 18 та кўчамиз 100 фоиз ичимлик сув тармоғи тортилди. Кўчалардаги эски симёғочлар янгиланди, трансформатор алмаштирилди. Йўллар асфальтланиб, пиёдалар йўлаклари қурилди. Ҳудудга симсиз интернет тармоғи олиб келинди. 2019 йилда хашар йўли билан замонавий маҳалла биноси барпо этилди. Кези келганда таклифларни айтиб ўтаман. Аввало маҳалла раисига хизмат мишинаси берилиши лозим, деб ҳисоблайман. Чунки ҳудуди катта маҳалла раислари кун бўйича битта масалани ортидан кун ўтказишяпти. Масофа узоқлиги учун вақт етмаяпти. Ҳужжатлар билан ишлашга қўшимча ходимга эҳтиёж бор. Кўп маҳаллада ҳужжат ишлари тўғри юритилмаяпти. Қишлоқ жойларидаги маҳаллага камида 10 гекктардан ер ажратиб, ёрдамчи хўжалик ташкил этиш имконини бериш лозим. Бир жиҳатдан молиявий аҳвол яхшиланса, иккинчидан фуқаролар йиғинида иш ўринлари яратилади. Навбатдаги таклифим —профилактика инспектори ҳар доим ўз ҳудудида ишлашига шароит яратиш шарт. Унга қўшимча иш юкламаслик керак. Бирор ҳуқуқбузирлик содир этилса, то инспектор келгунича вақт ўтиб кетади.

Элдор РАҲИМОВ,

Сирдарё туманидаги “Бахмал” маҳаласи раиси.

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

“Текстиль корхонаси қурилса, кўплаб ишсиз аҳоли ишли бўларди”

МАҲАЛЛА ТУМАН МАРКАЗИДАН 25 КИЛОМЕТР ОЛИСДА ЖОЙЛАШГАН. ШУ САБАБ ЖАМОАТ ТРАНСПОРТИ ҚАТНОВИ МУАММО. МАШИНАСИ ЙЎҚЛАР 7 КИЛОМЕТР ПИЁДА ЮРИБ, КЕЙИН КАТТА АВТОМОБИЛЬ ЙЎЛДАН ЖАМОАТ ТРАНСПОРТЛАРИГА ЧИҚАДИ.