Маҳалламиз оғир тоифадаги ҳудуд ҳисобланиб, инфратузилма билан боғлиқ муаммолар йиллар давомида ечимини кутаётганди. Дастурга кўра, хатловда белгиланган 485 та хонадон таъмирланди. 310 тасига қўшимча хўжалик бинолари(ошхона, ювиниш хонаси, тандирхона, хожатхона, молхона) қуриб берилди.
Табиий газ тармоғининг 4600 метр қисми бўёқланди ҳамда 115 та таянч устунлари алмаштирилди. Жами 465 та хонадонга ичимлик сув тармоғи тортилди. Ёш авлод кўчасида 5,52 км, Намуна-1 кўчасида 350 метр қувурлар ётқизилди. Жами 5.87 км. ичимлик суви тармоғи тортилди. Оқава сув муаммосини ҳал этиш учун 2 та қудуқ қуриш режалаштирилган. Электр энергияси таъминотини яхшилаш бўйича 175 дона бетон таянчлар ўрнатилиб, 43 та хонадон тармоққа уланди. Намуна-2 кўчасидаги трансформатор жорий таъмирланди. 2 дона трансформатор пункти янгиланиб, 6 км. электр тармоғи тортилди. Ёш авлод, Намуна-1, Тонг гули, Равнақ, Намуна-2 кўчаларининг жами 4 км. ички йўли асфальтланди. Ёш авлод, Тонг гули, Равнақ, Намуна-1, Намуна-3 кўчаларида 4.95 км. шағаллаш ишлари олиб борилди. Равнақ ва Намуна-1 кўчаларида жами 850 метр пиёдалар йўлаги ташкил қилинди. Намуна-3 кўчасининг 77 метр қисмига латок ўрнатилди. Ҳудудда 2,8 км. ички зовурлар кавланди.
Яна бир қувончли янгилик — маҳалла биноси учун жой ажратилиб, қурилиш ишлари бошланди. Ҳудуднинг кириш қисмига маҳалла номи ўрнатилиб, 200 туп арча, 800 туп гул кўчатлари ўтқазилди. Замонавий мактаб биноси, “BOOK CAFE” қуриб, фойдаланишга топширилди. Шу мактаб худудида “Аёллар дафтари”га киритилган ишсиз хотин-қизларни касбга ўқитиш маркази очилди. “Хавфсиз маҳалла” тамойили асосида Намуна-1 кўчасининг кириш қисмига 2 та кузатув камераси ўрнатилди. Дастур асосида тиббий кўрик ўтказилиб, 10 нафар фуқаро туман шифохонасига, 1 нафари Қўқон шаҳар шифохонасига жойлаштирилди. 4 нафарига бепул даволаниш учун ордер берилди.
Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими томонидан бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси бўлиб ўтди. Унда 2 нафар фуқарога ишга жойлаштириш учун йўлланма берилди, 6 нафар фуқаролар хусусий корхоналарга мустақил равишда ишга юборилди. 15 нафар фуқаролар хақ тўланадиган жамоат ишларига, 3 нафари чеварчилик ва ошпазлик курсларига юборилди. Ҳоким ёрдамчиси кўмагида 78 нафар фуқаро ишга жойлашди. 17 нафар тадбиркорлик қилиш истаги бор фуқарони бандлигини таъминлаш мақсадида 510 млн. сўм имтиёзли кредит ажратилади. 20 нафар аёлларга, 5 нафар ёшларга субсидия асосида асбоб-ускуналар берилади.
Зоиржон КАРИМОВ,
Фурқат туманидаги
“Чиркай” маҳалласи раиси.