Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

“Боламнинг фамилиясини ўзгартирса бўладими?”

ВАСИЙЛИК ВА ҲОМИЙЛИК ОРГАНИ СИЗ БОРГАН ВАҚТИНГИЗДА ОТАНИНГ РОЗИЛИГИНИ СЎРАГАНИ НОҚОНУНИЙ ТАЛАБ ЭМАС.

— Эрим билан ажрашганимизга 2 йил бўлди. Эримнинг фамилиясига ёзилган 6 ёшли қизимиз бор. Мен унинг фамилиясини ўзимникига ўзгартирмоқчиман. Шу масалада васийлик ва ҳомийлик органига мурожаат қилдим. Улар собиқ турмуш ўртоғимнинг розилигини сўрашди, лекин у қатъиян рад этди. У болага алимент тўлайди. Фарзандимнинг фамилиясини унинг розилигисиз қандай ўзгартиришим мумкин?

Зарнигор РАЖАБОВА,

Қашқадарё вилояти

Яккабоғ тумани.

Севара ЎРИНБОЕВА,

Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими бошлиғи:

— Оила кодексига асосан, агар ота-она алоҳида яшаса ва бола билан бирга яшовчи ота ёки она болага ўз фамилиясини беришни хоҳласа, васийлик ва ҳомийлик органи бу масалани боланинг манфаатларини ва она (ота)нинг фикрини ҳисобга олган ҳолда ҳал қилиши белгиланган. Демак, васийлик ва ҳомийлик органи Сиз борган вақтингизда отанинг розилигини сўрагани ноқонуний талаб эмас.

“Ундай бўлса, буни имкони йўқ эканда” дейишингиз мумкин! Бунда отанинг турган жойини аниқлаш мумкин бўлмаганда, у оталик ҳуқуқидан маҳрум қилинганда, муомалага лаёқатсиз деб топилганда ёки болага таъминот бериш ва уни тарбиялаш мажбуриятларини бажаришдан узрсиз сабабларга кўра бўйин товлаган ҳолларда унинг фикрини ҳисобга олиш шарт эмаслиги қонунчиликда ўз аксини топган. Яъни мана шу кўрсатилган ҳоллардагина унинг розилигисиз боланинг фамилиясини ўзгартириш мумкин.

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

Кўчатнинг эгаси бўлса, қаровсиз қолмайди

ПРЕЗИДЕНТ ТАШАББУСИ БИЛАН ҲАР БИР МАҲАЛЛАГА БЕПУЛ КЎЧАТ ЕТКАЗИБ БЕРИЛАЁТГАНИ, КЎЧАТ ЯРМАРКАЛАРИ ТАШКИЛ ЭТИЛАЁТГАНИ ЎЗ САМАРАСИНИ БЕРИБ, ХОНАДОНЛАР ТАШАББУСИГА КЎРА, УЛАРГА 10 ТАДАН ТЕРАК, ТУТ, ТОК ҚАЛАМЧАЛАРИ ТАРҚАТИЛДИ.