Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

“Маҳаллада атиргулчилик хўжалиги ташкил этилди”

МАҲАЛЛАДА АТИРГУЛЧИЛИК ХЎЖАЛИГИ ТАШКИЛ ЭТИЛИБ, ИШСИЗЛАРГА ТАДБИРКОРЛИК ЁКИ ЎЗИНИ ЎЗИ БАНД ҚИЛИШ ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАШЛАРИ УЧУН ТУРЛИ АСБОБ-УСКУНА ВА МЕҲНАТ ҚУРОЛЛАРИ ЕТКАЗИБ БЕРИЛДИ.

Маҳалла обод бўлса, мамлакат обод бўлади. Шу маънода ҳудудимиздаги 1 118 та хонадон “Обод хонадон” мезони асосида хатловдан ўтказилди. Аниқланган 917 та муаммо ҳал этилди. Бугунги кунга қадар 14,5 км. ичимлик сув тармоғи тортилиб, 156 дона бетон-қудуқ қурилди, ичимлик суви қудуғини ковлаш ишлари олиб борилди, 13,7  км. тармоқ тортилди.

Электр таъминоти сифатини ошириш мақсадида трансформатор пункти ҳамда ҳаво линиялари мукаммал таъмирланди. Шунингдек, трансформаторлар дарахт шохларидан тозаланиб, 9 донасида жорий таъмирлаш ишлари олиб борилди, 215 дона янги темир бетон таянчлар ўрнатилди.

30 та хонадонга янги газ баллонлар тарқатилди. Мозортаги кўчасидаги 2,35 км. тупроқли ички йўллар шағаллаштирилди ва махсус техникалар ёрдамида текисланди. Рўзиқул кўчасидаги 120 кв.м ички йўллар асфалътланди. 200 метр йўл четига темир бетон ўрнатилди. 250 метр пиёда йўлаклари қурилди.

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими томонидан ишсиз аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича тегишли ишчи гуруҳ ташкил қилиниб, хонадонларда ўрганишлар олиб борилмоқда. Хатловда 130 нафар ишлаш истаги бор ишсиз фуқаролар аниқланди. Ушбу фуқаролардан 100 нафари иш билан таъминланди.

Дастурга кўра, маҳалла биносини мукаммал таъмирлаш белгиланган бўлиб, бугунги кунга қадар томни янгилаш ишлари якунланди. Электр тармоқ тўлиқ янгидан мукаммал таъмирланди ҳамда эшик ва ром ўрнатилди. Ҳудуддаги ижтимоий объектлардан 21-мактабда жорий таъмирлаш ишлари бошланган. 50-55-МТТлар жорий таъмирланмоқда.

Маҳаллада атиргулчилик хўжалиги ташкил этилиб, ишсизларга тадбиркорлик ёки ўзини ўзи банд қилиш фаолиятини бошлашлари учун турли асбоб-ускуна ва меҳнат қуроллари етказиб берилди.

 

Мирзаакбар ИСМОИЛОВ,

Қува  туманидаги

“Қорақум” маҳалласи раиси.

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

Депутатлар сайлови аралаш сайлов тизими асосида ўтказилади

Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ–883, 18.12.2023 й.) билан бир қатор қонунчилик ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Жумладан, Сайлов кодексига киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларга кўра: ➖ Қонунчилик палатаси депутатлари сайловини ўтказиш…