Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

“Аҳоли билан доимий мулоқот муаммолар ечимига хизмат қилмоқда”

ЭНГ МУҲИМИ, АҲОЛИ БИЛАН ДОИМИЙ МУЛОҚОТ ҚИЛИШ, ФУҚАРОЛАРНИ ҚИЙНАЁТГАН МУАММОЛАРНИ ҲАЛ ЭТИШНИНГ САМАРАЛИ МЕХАНИЗМИ ВА УСУЛЛАРИ ЖОРИЙ ЭТИЛГАНИ МАМЛАКАТИМИЗДА АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН ИСЛОҲОТЛАРНИНГ УСТУВОР ЙЎНАЛИШИГА АЙЛАНДИ.

Ангрен шаҳрининг ташкил этилиши шу маҳалладан бошланган. Шаҳарда ҳудуд жиҳатидан ҳам, аҳоли сони бўйича ҳам энг катта маҳалла. “Драйвери” хизмат кўрсатиш. Аҳолига нима зарур бўлса – озиқ-овқат дўкони, тамаддихона, сартарошхона, кутубхона, кафе… барча хизмат кўрсатиш объектлари мавжуд. Аҳолининг асосий қисми шу тармоқларда банд. Бир қисми маҳаллага яқин ҳудудда жойлашган “Ангрен” деҳқон бозорида тирикчилик қилади.

“Аёллар дафтари”га киритилган 168 нафар аёлга моддий ёрдам кўрсатиб келинмоқда. 8  нафарига субсидия асосида компьютер жамланмаси, тикув машинаси ҳамда газ плитаси берилди. Дафтарда рўйхатда турган Муножат Ўтановага шартнома асосида монамарказ очиб берилди. Натижада Муножат 10 нафар хотин-қизни ишли қилиб, мавсумий бош кийимлар тикиб, даромад олмоқда. Қўшимчасига аёлларга тикувчилик ҳунарини ўргатмоқда.

Йиғин ҳудудида 4,8 киломтер пиёдалар йўлаги, 1,5 километр автомобиль йўли асфальтланди. Ёшлар кўчаси 2024 йил дастурига киритилди. Ишчилар кўчасига тунги ёритқич чироқлари ўрнатилди. 4 та трансформатор қўйилиб, 7 та бетон устун янгиланди. 73 та кўп қаватли уйларнинг барчаси куз-қиш мавсумига тайёр ҳолатга келтирилди.

“Яшил макон” лойиҳасининг “Кузги дарахт экиш мавсуми” доирасида 300 тупдан зиёд мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди. 60 сотих қаровсиз ер ободонлаштирилиб, кўчат экилди ва икки нафар фуқарога шартнома асосида берилди.

Энг муҳими, аҳоли билан доимий мулоқот қилиш, фуқароларни қийнаётган муаммоларни ҳал этишнинг самарали механизми ва усуллари жорий этилгани мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг устувор йўналишига айланди. Одамларнинг дардини эшитиш, оғирини енгил қилиш юртдошларимизнинг адолатга, давлатга бўлган ишончини мустаҳкамлашга хизмат қилаётир. Сайёр қабулларда жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича тушунтириш ишлари олиб борилиши билан бирга, фуқаролардан ички йўллар, газлаштириш, кадастр ва бошқа масалалар бўйича мурожаатлар тингланиб, тегишли ташкилот ва идоралар томонидан ҳал этилмоқда. Таъзия бўлган хонадонлар ҳолидан хабар олиниб, дафн ва мотам маросимлари билан боғлиқ ортиқча тадбирларни (етти, пайшанбалик, йигирма, қирқ ва ҳк)  ўтказмаслик юзасидан тарғибот ишлари олиб бориляпти.

Фурқат МАДАЛИЕВ,

 Ангрен шаҳридаги “Мустақиллик” маҳалласи раиси.

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

“Ичимлик сув ва маҳалла идораси керак”

МАҲАЛЛАДА ИЧИМЛИК СУВ МУАММО. 1980 ЙИЛ ПАҲЛАВОН МАҲМУД, КАМАЛАК, ДИЁНАТ КЎЧАЛАРИГА ТОРТИЛГАН ҚУВУРЛАРГА СУВ КЕЛМАЙ ҚОЛГАН.