Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

Битта маҳаллада 200 дан ортиқ иссиқхона бор

МЕН СИЗГА АЙТСАМ, ҲАММА ИШ БИЛАН БАНД БЎЛСА, БЕКОРЧИ КИШИ БЎЛМАСА, ЎЗ-ЎЗИДАН ҲУДУДДА ОСОЙИШТАЛИК ҲУКМ СУРАР ЭКАН, МАҲАЛЛА ФАРОВОНЛИГИ ТАЪМИНЛАНАДИ.

“Дарвеши” маҳалласида аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш бўйича намунали ишлар йўлга қўйилган. Хусусан, ўтган йили 1,7 гектар майдонда 41 та оилага ихчам иссиқхона қуриб берилди. Жорий йил якунига қадар 5,5 гектар майдонда яна 144 та худди шундай иссиқхона қурилади. Шунингдек, ўтган йили 60 нафар фуқарога деҳқон хўжалиги юритиш учун 6 гектар ер ажратилган бўлса, бу йил бериладиган ер майдони 12 гектарни ташкил этади.

Дарвешиликларнинг асосий даромади — деҳқончиликдан. Шу боис одамларнинг ерга меҳри бошқача. Аммо ҳудудда сув танқислиги бу борада ердан баракали ҳосил етиштиришда катта ташвиш туғдираётгани бор гап. Бу масалани ҳал қилиш мақсадида қатор чораларни кўряпмиз. Жумладан, бултур маҳаллага бир дона артезиан қудуғи қазилгани томорқачилар мушкулини осон қилганди. Аҳоли мурожаатларидан сўнг бу йил яна 3 та шундай артезиан қудуғи ўрнатиб берилмоқда. Хуллас, ишлайман, меҳнат қиламан, деган одамга барча шарт-шароит бор.

Мисол учун, шу ерда яшовчи намунали томорқачилардан бири Садриддин Сайфиевни олсак, миришкорлиги, чоғроққина томорқасидан ҳар йили баракали ҳосил етиштириб келаётгани боис, у “Меҳнаткаш деҳқон” кўкрак нишонига сазовор бўлди, рўзғори бут. Яна бир маҳалладошимиз Бахшулло Раҳмонов оиласи ҳам ҳар ишда намунали. Хонадон эгалари ҳовлисидаги 10 сотихли томорқа ерида иссиқхона барпо қилиб, йилига уч марта ҳосил олиш тажрибасини пухта ўзлаштирган. Чунончи, февраль ойидан ерга картошка, помидор экилса, ёз фаслига келиб бодринг, ловия, карам етиштириши, кеч кузда “тўқсонбости” усулида саримсоқпиёз, шолғом лавлаги ёки кўкат экиши мумкин. Миришкор оиланинг жорий йилда иссиқхонадан олаётган даромади 100 миллион сўмдан кам эмас.

“Драйвер” — деҳқончилик бўлгани боис бугун аҳолига берилаётган кредитлар, субсидияларнинг катта қисми айнан шу соҳага йўналтирилади. Шукрки, бундан ҳеч ким кам бўлмаяпти. Мен сизга айтсам, ҳамма иш билан банд бўлса, бекорчи киши бўлмаса, ўз-ўзидан ҳудудда осойишталик ҳукм сурар экан, маҳалла фаровонлиги таъминланади. Бир нарсани мақтаниб қўяй, ўтган бир йилда биз яшаётган ҳудудда бирорта жиноят содир этилмади. Бу ҳам ҳамма ишнинг жой-жойидалигининг белгиси-да.

Йиғин фаолиятига тўхталсам, Президент Шавкат Мирзиёев қайд этганидек, айрим ўринларда маҳалладаги “бешлик” ҳар бири ўз вазирлигига ҳисобдорлиги сабаб ягона жамоа сифатида кутилганидек самара бермади. Шунга кўра, эндиликда маҳалла “еттилиги”нинг вазифалари аниқ белгилаб берилди. Бунда раиснинг ҳам, ҳоким ёрдамчиси ва ёшлар етакчисининг ҳам, умуман, маҳалладаги ҳар бир масъул жавоб берадиган йўналишлар аниқ. Гап белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида, сифатли бажарилишида қолмоқда. Ўйлайманки, янги тизимда кутилган самарага эришамиз.

Ринат САМАДОВ,

Жондор туманидаги

“Дарвеши” маҳалласи раиси.

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

Сиртқи таълим масаласида маҳалламиз аёлларининг баҳси

    Кечки маҳал ишдан қайтаётсам, маҳалламиз аёллари кўча бошида тўпланишиб, қизғин муҳокама билан банд экан. Одатдагидек салом-аликдан сўнг уларнинг даврасига қўшилдим. “Ана, айни вақтида келди. Бафуржа домиланинг ўзидан сўраб…