Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

Ўзини ўзи банд қилганлар даромад солиғи тўлайдими?

ЎЗИНИ ЎЗИ БАНД ҚИЛГАН ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРНИНГ ЙИЛЛИК ДАРОМАДИ 100 МЛН. СЎМДАН ОШГАНДА ЯККА ТАРТИБДАГИ ТАДБИРКОРЛАР УЧУН ЎРНАТИЛГАН ТАРТИБДА СОЛИҚҚА ТОРТИШ ЙЎЛГА ҚЎЙИЛИШИ БЕЛГИЛАНГАНМОҚДА.

— Маҳалллада бир қатор фаолият турлари билан шуғулланаётган фуқаролар ўзини ўзи банд қилиш орқали ишсизлар рўйҳатидан чиқарилган.  Улар ўз ҳунарлари билан оила бюджетига ҳисса қўиб боришмоқда. Бунинг афзаллиги ариза берувчилар йилига бир марта БҲМнинг 1 баравари миқдорида ижтимоий солиқ тўлашарди. Айтишларича, айни кунларда муҳокамага қўйилган 2024 йил бюджет лойиҳасида айни ўзини ўзи банд қилганлар эндиликда даромад солиғи тўлашлари мумкинлиги кўзда тутиляпти экан. Бу қанчалик тўғри?

Алишер ҲАЙДАРОВ,

Ховос туманидаги “Дўстлик” маҳалласи раиси.

ДилдораХОШИМОВА,

Солиқ қўмитаси аҳборот хизмати раҳбари:

— Дарақиқат, Президентнинг “Норасмий бандлик улушини қисқартириш ҳамда меҳнат ресурслари балансини замонавий ёндашувлар асосида шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига кўра, ўзининг шахсий томорқа ер участкасида бир қатор фаолият турлари билан шуғулланаётган фуқаролар томонидан йилига БҲМнинг камида 1 баравари (330 минг сўм) миқдорида ижтимоий солиқ тўлаш белгиланган. Бу орқали улар расмий банд бўлган аҳоли тоифасига киритилиб, ушбу давр уларнинг меҳнат стажига қўшилади.

Жумладан, чорвачилик (қорамол, қўй, эчки, от ва бошқалар), иссиқхона, паррандачилик (бедана, курка, ғоз, ўрдак), қуёнчилик, асаларичилик, балиқчилик, боғдорчилик, лимончилик, гулчилик билан шуғулланаётган фуқаролар юқоридаги имтиёздан фойдаланиши мумкин.

2024 йил бюджети лойиҳасига кўра, қатор имтиёзлардан воз кечилмоқда. Улар орасида ўзини ўзи банд қилган жисмоний шахсларнинг йиллик даромади 100 млн. сўмдан ошганда якка тартибдаги тадбиркорлар учун ўрнатилган тартибда солиққа тортиш йўлга қўйилиши белгиланганмоқда. Шунингдек, якка тартибдаги тадбиркорлар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатини ўзаро солиштирган ҳолда, ўзини ўзи банд қилиш фаолияти турлари қайта кўриб чиқилади. Маълумот учун, даромад солиғи тўловчилар 2022 йилда 396 мингга ошган бўлса, 2023 йилнинг 9 ойида атига 70 мингга ошган.

 

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

Оиладаги жанжалдан фарзанд жабр кўради

МУШОҲАДА Турмуш ташвишлари, рўзғордаги арзимас баҳона саба эр-хотин ўртасида юзага келган келишмовчиликка кўпчилик аралашмайди. “Ҳа, энди рўзғор бўлгандан кейин тортишади-да” ёки “Эр-хотиннинг уруши — дока рўмолнинг қуриши”, қабилида бундай вазиятни…