Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

“Янги маҳалла идораси ва учта спорт майдончаси қурилди”

ИНФРАТУЗИЛМА ЯХШИЛАНДИ. МАҲАЛЛА КЎЧАЛАРИ ТЎЛИҚ АСФАЛЬТЛАНДИ. 120 ТА ТУНГИ ЁРИТКИЧ ЧИРОҚЛАРИ ЎРНАТИЛИБ, КЎЧАЛАР ЧАРОҒОН БЎЛДИ.

Маҳалла туман марказида жойлашгани сабаб, аҳоли, асосан, давлат ташкилотлари, савдо-сотиқ ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчаларида фаолият юритади.

Йиғинда юздан ортиқ тадбиркорлар бўлиб, улар орасида турли йўналишдаги оилавий корхоналар кўп. Хонадонларида иссиқхоналар ташкил этиб, помидор, бодринг, кўкатлар етиштириб, қўшимча даромад олаётганлар бор. Аҳоли талабларидан келиб чиқиб, уч ғилдиракли мини транспортлар, мотокультиватор, тикув машиналари берилмоқда. Бешта тадбиркорга фаолиятини кенгайтириш учун зарур кредитлар ажратилди.

Ўтган йили маҳалла ёшлари республика бўйлаб минглаб ўғил-қизларни бирлаштирган, футбол ва мини-футбол бўйича “Давлат хавфсизлик хизмати кубоги”нинг республика босқичида 1-ўринни қўлга киритганди. Натижада маҳалла ёшларига 3 та – универсал спорт комплекси, мини футбол ва “Street Workout” майдони қуриб берилди.

Буларга қўшимча тарзда янги маҳалла идораси қурилди. Энди барча қулайликларга эга шароитда меҳнат қиляпмиз. Ёшлар спорт билан шуғулланишмоқда.

Инфратузилма яхшиланди. Маҳалла кўчалари тўлиқ асфальтланди. 120 та тунги ёриткич чироқлари ўрнатилиб, кўчалар чароғон бўлди. Энг муҳими, 211 метр сув тармоғи тортилиб, аҳоли тўлиқ ичимлик сув билан таъминланди.

Бир сўз билан айтганда, аҳоли учун ҳам, ёшлар ва маҳалла ходимлари учун ҳам зарур шарт-шароитлар яратилмоқда.

Рустам ШОДИЕВ,

Бўка туманидаги “Дўстлик” маҳалласи раиси.

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

Тўсиқ эмас, дастак билан ҳаёт завқи бошқача

МУШОҲАДА Болалик хотираларини ёдга олганимда, бехос қўшнимизнинг юра олмай, бир жойда ўтириб қолган қизи эсимга тушади. Эшитишимча, у туғилганда, шифокорлар йўл қўйган хато сабаб ногирон бўлиб қолган экан. Бу мусибат…