Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

“Тарбия соғлом бўлса, оилалар ажрашмайди”

ШУКРКИ, КЕЙИНГИ ЙИЛЛАРДА ҲУДУДИМИЗДА БИРОРТА АЖРАЛИШ ҚАЙД ЭТИЛГАНИ ЙЎҚ. БАРЧА ОИЛАЛАРИМИЗ АҲИЛ-ИНОҚ ЯШАБ КЕЛИШАДИ.

Президент ташаббуси билан жорий этилган маҳалла “бешлиги” — ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиси, профилактика инспектори билан биргаликда аҳоли муаммоларини ҳал этиш, бандлигини таъминлаш, камбағалликдан чиқариш чораларини кўриб келяпмиз.

Аҳоли бандлигини таъминлашда кредит ва субсидиялар қўл келмоқда. Жумладан, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида аҳолининг бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлаш мақсадида жорий йилда 2 миллиард 384 миллион сўмдан зиёд имтиёзли кредит маблағлари ажратилди. Бунда 46 нафар фуқаронинг мурожаати бўйича уларга 446,5 миллион сўм, 37 нафар фуқарога уй шароитида бандлигини таъминлаши учун 185 миллион сўм, яна 8 нафарига ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳалари учун 261,5 миллион сўм микдорида имтиёзли кредит маблағлари берилди. Хусусан, маҳалламиздан С.Алланиязова, Д.Юсупов, К.Комеков, Г.Ешжанбаева, А.Маткаримов, А.Ешниязов, Д.Реймбаев, Д.Султанов ва У.Калбаевалар ушбу маблағлар ҳисобидан ўзини ўзи банд қилди.

Йил бошида ижтимоий ҳимояга муҳтож 113 нафар хотин-қиз «Аёллар дафтари»га киритилганди. Бугунги кунда улардан 50 нафари ишсиз хотин-қизлар тоифасига олиниб, 23 нафари касб-ҳунарга ўқитилди, 2 нафари кредит олиб, ўз бизнесини бошлади. Айримларининг мавсумий ишлар орқали бандлиги таъминланди. Қолаверса, тадбиркорлик истагидаги 13 нафар аёлга имтиёзли кредитлар берилди, 7 нафарига БҲМнинг 4 баравари миқдорида бир марталик ёрдам пуллари ажратилди. Уй-жойи бўлмаган 5 нафар аёлга ижара пуллари, 2 нафарига операция харажатлари қоплаб берилди.

Хатлов жараёнида маҳалламизда 14-30 ёшдаги йигит-қизлар сони 964 нафарни ташкил этиши аниқланди. Улар билан манзилли ишлашни йўлга қўйганмиз, керакли шароитлар яратиб бериляпти. Улар ҳам бунга жавобан «Беш ташаббус олимпиадаси»да спортнинг стритбол, киберспорт ва стритворкаут турлари бўйича туман босқичида биринчи ўринни эгаллаб, Қорақалпоғистон Республикаси босқичига йўлланма олди. Ўз навбатида ёшларимиз киберспорт ва стритворкаут бўйича Қорақалпоғистон Республикаси чемпионлигини қўлга киритди.

Маҳалламиз кўп миллатли аҳолидан иборат. Улар оғизбирчиликда бир-бири билан борди-келди қилиб, тотув яшамокда. Фуқаролар ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларнинг олдини олиш мақсадида уйма-уй кириб, таълим масканларида ёш авлод билан учрашиб, турли тарғибот тадбирлари ташкил этилмоқда. Жорий йилнинг ўтган даврида ҳудудда биронта жиноят содир этилмади. Бунда, албатта, миллатлараро тотувликни, оиладаги тинчликни таъминлашда муҳим роль ўйнаётган овул ва кўча бийларининг (кўчабошиларнинг) хизматлари беқиёс.

Таклифлар масаласига келсак, маҳалла раисларининг асосий шуғулланадиган вазифаларидан бири — оилавий ажралишларнинг олдини олиш ҳисобланади. Тўғриси, буни шарафли иш, деб биламан. Шукрки, кейинги йилларда ҳудудимизда бирорта ажралиш қайд этилгани йўқ. Барча оилаларимиз аҳил-иноқ яшаб келишади.

Кўпинча ажралишларга урф-одатлар, қайнонанинг келинга солиқ солиши, куёвнинг эса келин томондан мулк таъма қилиши, келинларнинг ота уйига “гап ташиши”, телефон, ёшларнинг на фикрлаш, на пул топиш борасида мустақил эмаслиги, йигитларнинг ўз сўзини ўтказишга ҳаракат қилиши, қизларнинг эса “хўп”дан йироқлиги, тарбиядан бехабарлик, ўзаро ҳурмат тушунчасининг йўқолиши, бесабрлик, айбини тан олмаслик кабилар сабаб бўлиши мумкин.

Демак, ҳамма гап барибир ёшларнинг оила ҳақида тасаввури ва унинг атрофидаги масалаларга бориб тақалади. Калаванинг учини ёинки давлат ташкилотларининг, ота-онанинг қўлига тутқазиб қўйиш эмас, чигалликни ҳамжиҳатликда ечишга уриниш керак. Турмуш қурган эр-хотин ҳам ўзларини ҳар томонлама таъминлаш масаласида мулоҳаза юрита олишда мустақилликка эга бўлиши, нафақат ўзининг шахсий қизиқишлари, балки фарзандининг тақдири борасида ҳам масъулиятни ҳис этиши лозим.

Ойбек ТОЖИМУРАТОВ,

Хўжайли туманидаги

“Байтерек” маҳалласи раиси.

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

“Оқова сув муаммо, бироқ…”

ҲУДУДДА ОҚОВА СУВ МУАММО, БИРОҚ ИЧИМЛИК СУВ ТАЪМИНОТИ ЯХШИЛАНМОҚДА. ХУСУСАН, ЎЗБЕКЁП КЎЧАСИДАГИ ҚИРҚТА ХОНАДОНГА ИЧИМЛИК СУВ ТАРМОҒИ ТОРТИЛДИ.