Ёшлигимдан газетага ошноман. Шу боис газета ўқишни канда қилмайман. «Mahalla» газетасига раис бўлиб сайланганимдан буён обуна бўлиб бораман.
Бугун интернет наширлари шиддат билан ривожланмоқда. Лекин интернетда берилаётган янгиликларнинг қанчалик ҳаққонийлигига ишониш қийинроқ. Қолаверса интернет наширларидаги янгиликлар маълум вақтдан сўнг ўчиб кетади. Газетада эса берилган маълумотлар ўчиб кетмайди ва маълумотлар ҳам сараланган ишончли бўлади.
Қисқаси «Mahalla» газетасига обуна бўлганимдан афсусланмайман. Бутун фаолиятим давомида менга шахсий қўлламма вазифасини бажариб келмоқда.
Гоппарали ХЎЖАҚУЛОВ,
Оқолтин туманидаги
«Янги Тошкент» маҳалласи раиси