— Эр хорижда ишлаш учун кетган аёлини алмент ундириш учун судга берса, бу суммани қандай шаклда ҳисобланади. Яъни болаларга алимент қайси манбаа асосида белгиланади? Агар алмент ўртача ойлик иш ҳақи миқдоридан келиб чиқиб ҳисобланган бўлса, аёл Ўзбексионга қайтгач, ўзини ўзи банд қилиб, алиментни шу даромади асосида қайта ҳисоблатса бўладими?
Юсуфжон МИЛТИҚБОЕВ,
Гулистон тумани «Ахиллик» маҳалласи раиси
Аброрбек ЭЪЗОЗХОНОВ,
“Мадад” НТТ ҳуқуқшуноси:
— Суд қарорига асосан алимент қарздорнинг иш ҳақи ва бошқа даромадларидан ундирилиши белгилаб қўйилади. Амалдаги солиқ кодексининг 369-моддасига асосан, ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг меҳнат фаолияти натижасида олинган даромадлари жами даромад таркибига киритилмайди. Шунинг учун фуқаро алиментни Оила кодексининг 140-моддасига асосан, ўртача иш ҳақи миқдоридан келиб чиқиб тўлайди. Яъни 2 фарзанди учун ўртача ойлик иш ҳақида миқдори 3 миллион бўлса, шуни 33 фоизи алимент суммаси бўлади. Бу 1 миллион сўм дегани. Аммо юқоридаги ҳолатда фуқаро ариза берса, белгилаган алимент суммаси ўзгариш қолади. Чунки ўзини ўзи банд қилган шахс меҳнат фаолиятидан топган даромади жами даромад таркибига киритилмайди.