Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

“Фахрийларни сиҳатгоҳга маҳалла юбориши керак”

ЭНДИЛИКДА ФУҚАРОЛАРНИНГ ТЎЙ ВА ДАФН МАРОСИМЛАРИГА МОДДИЙ ЁРДАМ БЕРИШ, МЕҲНАТ ФАХРИЙЛАРИНИ СИҲАТГОҲЛАРГА ЮБОРИШ, СОҒЛИҚЛАРИНИ ТИКЛАШИГА КЎМАКЛАШИШ КАБИ ИШЛАРНИ МАҲАЛЛА ДОИРАСИДА АМАЛГА ОШИРИШ ФУРСАТИ КЕЛДИ, ЧАМАМДА.

Маҳаллада айни пайтда 2 390 та хонадон, 3 200 тадан ортиқ оилада қарийб 16 минг нафарга яқин аҳоли истиқомат қилади. Аксарият хонадонлар ўз томорқасига эга, уларда деҳқончилик ва иссиқхона хўжалиги ривожланган. Аниқ рақамларга тўхталсам, 200 дан ортиқ оила бевосита иссиқхона хўжалигида банд бўлса, аҳолининг 300 гектрдан зиёд томорқа ери мавжуд.

Бу ерда деярли ҳар бир хонадонда йилига уч-тўрт марта ҳосил олиш, сабзавот-полиз маҳсулотларини етиштириб сотиш тажрибаси шаклланган. Йиғин аҳли орасида картошка, пиёз, помидор, бодринг, карам каби сабзавот маҳсулотлари етиштириш билан бирга, 10-15 сотих ерда гулчилик ва кўчатчилик билан шуғулланаётган, қишки мавсумда пешма-пеш қулупнай етиштираётган хонадонлар сафи кенгаймоқда.

Мисол учун, деҳқончиликда катта тажрибага эга Жумадурди Ёқубов ҳамда Чиннигул Ёқубовахонадонида 5 сотихдан зиёд ерда иссиқхона барпо қилинганига йигирма йилдан ошди. Худди шундай, улар билан бир кўчада яшаётган қўшнилари — Рашид Қиличев, Чори Чориев ҳовли-жойлари этагидаги 8-10 сотих иссиқхоналарда пиёз, исмалоқ ва турли кўкатларни етиштиряпти. Яна бир моҳир миришкор — Султон Ҳасанов 9 сотихли томорқасида сархил навли анор парваришлаяпти, 4 сотихли иссиқхонасида қулупнай экиб, мўл ҳосил олмоқда. Унинг айтишича, бир туп қулупнай кўчати 1,5 килограммгача ҳосил беради.

Умуман олганда, бугун маҳалла аҳли ишсизликка, камбағалликка қарши ўз томорқасидан фойдаланиб, ҳалол меҳнати билан курашмоқда. “Интилганга толе ёр”, деганларидек, изланган, интилганлар кам бўлмаяпти: томорқа орқасидан уй қураётган, ўғил уйлантираётган, машина минаётган маҳалладошларимиз кўп. Маҳалла аҳли уларга камарбаста бўлиб, керакли барча ёрдамни кўрсатиб келяпмиз.

Шу ўринда фуқаролар йиғинлари фаолиятига “Маҳалла бюджети” тизимининг имкон қадар тезроқ жорий этилишини кутаётганимни айтиб ўтишим керак. Бу тизим иш фаолиятимизга моддий асос бўлади. Зеро, ҳудуддаги муаммоларни мустақил ҳал этиш, маҳалла ишида фаол иштирок этаётганларни рағбатлантириш, қийналган кишиларга моддий кўмак кўрсатиш борасида қўлимиз калталик қилаётган вазиятлар кўп. Айнан “Маҳалла бюджети” орқали бунга ечим топиш мумкин.

Яна бир гап: маҳалланинг молиявий имкониятлари кенгайтирилиши унинг давлат ва жамият ҳаётидаги ўрни тан олинаётганининг яққол далили ҳамдир. Шундай экан, эндиликда фуқароларнинг тўй ва дафн маросимларига моддий ёрдам бериш, меҳнат фахрийларини сиҳатгоҳларга юбориш, соғлиқларини тиклашига кўмаклашиш каби ишларни маҳалла доирасида амалга ошириш фурсати келди, чамамда. Маҳалла ана шу ваколатларни амалга ошириши керак.

ЎлмасҲУСЕНОВ,

Бухоро шаҳридаги

“Отбозор” маҳалласи раиси.

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

Ким уй орзусида, ким пул қайғусида

Кенг, шинам ва кўркам гўшанг бўлса, ўз хонанг, болаларнинг ҳам кичик бўлса-да, хосхонаси бўлсаю ишдан ҳориб-чарчаб келганингда ётиб дамингни олсанг, қандай яхши. Ҳозир эса Кларанинг бундай шароити йўқ. Онаси ва…