Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

-+=

“Ариқ сувини тиндириб ичардик”

АВВАЛЛАРИ СУВНИ ҚЎШНИ МАҲАЛЛАЛАРДАН ТАШИБ КЕЛАРДИК. БЎЛСА-КУ, ЯХШИ, БЎЛМАСА, АРИҚДАГИ СУВНИ ТИНДИРИБ ИЧГАН ПАЙТЛАРИМИЗ ҲАМ БЎЛГАН. АЙРИМ ҲОЛЛАРДА МАҲАЛЛАМИЗГА ҲАМ СУВ КЕЛГАН, БИРОҚ ТАЪМИНОТДАГИ УЗИЛИШЛАР ТУФАЙЛИ ҚУВОНЧИМИЗ УЗОҚҚА ЧЎЗИЛМАГАН.

Маҳалламизда 3475 та аҳоли яшайди. Асосий драйверимиз деҳқончилик ҳисобланади. Ислоҳотлар эпкини бизнинг чекка ҳудудда жойлашган маҳаллага ҳам етиб келган. Ҳудудимизни янада ривожлантириш, ободлигини таъминлаш ва аҳоли турмуш шароитини яхшилашда Президентнинг “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада  яхшилаш бўйича  қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори дастуриламал вазифасини ўтамоқда. Қарор ижросини таъминлаш доирасида аҳолини узоқ йиллар давомида қийнаб келаётган муаммоларга ижобий ечим топилмоқда. Жумладан, табиий газ, электр энергияси, тоза ичимлик суви, йўл билан боғлиқ муаммолар билан бир қаторда ижтимоий объектларда қулай шароитлар яратилмоқда. Бу ўзгаришлардан аҳолимиз ҳам миннатдор. Биргина мисол узоқ йиллар давомида ҳукм суриб келаётган тоза ичимлик суви билан боғлиқ масала яқинда ижобий ечим топди.

Авваллари сувни қўшни маҳаллалардан ташиб келардик. Бўлса-ку, яхши, бўлмаса, ариқдаги сувни тиндириб ичган пайтларимиз ҳам бўлган. Айрим ҳолларда маҳалламизга ҳам сув келган, бироқ таъминотдаги узилишлар туфайли қувончимиз узоққа чўзилмаган. Сув билан боғлиқ муаммолар хонадонимизда яшаш шароитимизни мослаштириш учун монеълик қилиб келмоқда эди. Энди бўлса ҳар бир хонадонга тоза ичимлик суви жўмраклари ўрнатилди. Ичимлик сув таъминотини яхшилаш мақсадида ”Турон тонги юлдузи” МЧЖ томонидан 8 минг 700 метр масофага сув қувури ётқизилди ва мавжуд битта сув қудуғида таъмирлаш ишлари олиб борилди. Электр 47 та бетон сталба, 1,5 сип кабел тортиш ишлари бошланаяпти. 1 та трансформатор ўрнатилади. 5км. ички йўллар шағаллаштирилди.

Шу билан бирга ҳоким ёрдамчиси билан ҳамкорликда маҳаллада камбағалликни қисқартириш, ишсизликни тугатиш бўйича ҳам яхши натижага эришилмоқда. Масалан, йил бошида 114 нафар ишсиз рўйхатга олинган бўлса, охирги хатловда уларнинг сони 28 та қолгани аниқланди. Бугунга келиб эса, барчасининг бандлиги таъминланди. 60 нафарига 15 сотихдан ер ажратилди, 4 нафарига субсидия, 30 нафарига кредит берилди. Бундан ташқари ҳудудда “Партнёр хал сити” масъулияти чекланган жамияти 350 ўринли тирикотаж корхонасини ишга туширди. Қолган ишсизлар шу ерда доимий банд бўлди. Маҳалламизда 20 нафардан ортиқ тадбиркор бўлиб, улар ҳам 50 дан ортиқ иш ўрни яратган.  Маҳаллий тадбиркор Аброрбек Турсунов томонидан маҳаллада 4 қаватли ишлаб чиқаришга ихтисослашган бино қурилди. Бу ерда 200 ўринли ишлаб чиқариш корхонаси ташкил этилиб, маҳалламиздаги ишсиз аёллар бандлиги таъминланди. Шу тадбиркоримиз маҳалламизга ҳам янги, замонавий бино қуриб берди.

Шу ўринда бир таклифимизни ҳам атйиб ўтиш лозим. Яъни, маҳалламиздаги 5 км. лик асосий йўлимизни асфальтлаш керак. Бу бўйича мутасаддиларга таклифларимизни берганмиз.

 

Лочинбек ЭРГАШЕВ,

Балиқчи туманидаги “Аълам” маҳалласи раиси.

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

Илмли аёл – жамият кўзгуси

  Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблeяси 2013 йил 20 дeкабрда “Тараққиёт мақсадларидаги фан, тeхника ва инновациялар” тўғрисида рeзолюция қабул қилди. Ҳужжатда ушбу соҳада гeндeр тeнгликни таъминлаш кафолати сифатида исталган ёшдаги…