Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

“Маҳалла идораси йўқ”

“БИРДАМЛИК” МАҲАЛЛАСИ 2020 ЙИЛ МИРЗО УЛУҒБЕК НОМЛИ МАҲАЛЛАДАН АЛОҲИДА АЖРАЛИБ ЧИҚҚАН. ШУ ВАҚТГАЧА МАҲАЛЛА ИДОРАСИ ЙЎҚ, “МАҲАЛЛА БЕШЛИГИ” МАКТАБНИНГ БИР ХОНАСИДА ФАОЛИЯТ ЮРИТМОҚДА.

“Бирдамлик” маҳалласи 2020 йил Мирзо Улуғбек номли маҳалладан алоҳида ажралиб чиққан. Шу вақтгача маҳалла идораси йўқ, “маҳалла бешлиги” мактабнинг бир хонасида фаолият юритмоқда.

Аҳолининг асосий қисми “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” акциядорлик жамиятида меҳнат қилишади. Хотин-қизлар бандлигини таъминлаш учун тикув машиналари берилмоқда. Умида Усмонова тадбиркорларга берилаётган имтиёз ва имкониятлардан фойдаланиб, тикувчилик цехини ташкил этди. Ҳам ишли, ҳам даромадли бўлиб, қўшимчасига йигирмага яқин хотин-қизни ишли қилди. Яна икки нафар аёл ўз хонадонида аҳоли буюртмаси асосида тикувчилик билан шуғулланяпти. Икки нафар талабанинг контракт пули тўлаб берилган бўлса, икки нафар ёш касб-ҳунарга ўқитилди.

Йиғинда торт ишлаб чиқариш цехи, сартарошхона, компьютер хизмати, озиқ-овқат дўконлари, овқатланиш шохобчалари ва инглиз тили ўқув маркази аҳоли хизматида.

Ҳудудда 13 та кўп қаватли уйлар бўлиб, уларга “Олмалиқ таъмирлаш-тиклаш” ҳамда “Орижам” бошқарув сервис компаниялари хизмат кўрсатиши белгиланган. Бироқ “Олмалиқ таъмирлаш-тиклаш” компанияси ишламаяпти, аҳоли нарози. Шу масалада ижобий ўзгаришлар бўлса, аҳоли миннатдор бўларди. Ҳа демай, қиш ҳам эшик қоқади.

Маҳаллани яшил маконга айлантириш мақсадида бўш ер майдонларига турли дарахт кўчатлари экилмоқда. Ҳозирда Амир Темур кўчасидаги 8-уй олдига 67 туп терак экдик. Бундай хайрли ишлар “Яшил макон” лойиҳаси доирасида давом эттирилади.

Аъзамхон ҚОСИМОВ,

 Олмалиқ шаҳридаги “Бирдамлик” маҳалласи раиси

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

“Тегишли ташкилотларга мурожаатлар қилинган, бироқ, амалий ечим йўқ”

МЕҲРОБОД ҚИШЛОҒИ АҲОЛИСИ АЛОҲИДА МАҲАЛЛА СИФАТИДА АЖРАЛИБ ЧИҚИШ НИЯТИДА. БУ БОРАДА КЎПЛАБ ТЕГИШЛИ ТАШКИЛОТЛАРГА МУРОЖААТЛАР ҚИЛИНГАН, БИРОҚ, АМАЛИЙ ЕЧИМ ЙЎҚ.