Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

“Кадастр ҳужжати йўқолса, кимга мурожаат қилинади?”

БУНДА ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ 2020 ЙИЛ 2 СЕНТЯБРДАГИ “КАДАСТР СОҲАСИДА АЙРИМ ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ КЎРСАТИШНИНГ МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА”ГИ ҚАРОРИ АСОС БЎЛИБ ҲИЗМАТ ҚИЛАДИ.

— Яқинда маҳалламизда яшовчи бир фуқаро уйининг кадастр паспортини йўқотиб қўйди. У энди кимга мурожаат қилиши керак? Янги кадстр ҳужжатларини олиш учун ариза бергандан сўнг кадастр органлари қанча муддатда ишни кўриб чиқади?

Муқаддасхон ТЎРАБОЕВА,

Тўрақўғон туманидаги

“Истиқлол” маҳалласи раиси.

Аброрбек ЭЪЗОЗХОНОВ,

“МАДАД” НТТ ҳуқуқшуноси:

— “Кўчмас мулк объектига кадастр паспортини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг” маъмурий регламентининг 16-бандига асосан, кадастр (йиғмажилди) паспорти йўқолганда (яроқсиз ҳолга келганда), қоғоз ёки пластик шаклдаги янги кадастр паспорти уч иш куни мобайнида берилиши белгиланган.

Кадастр йиғмажилди (паспорти) йўқолганда (яроқсиз ҳолга келганда ва кўчмас мулк объекти кўрсаткичлари ўзгартирилмасдан) хизмат бепул амалга оширилади.

Бунинг учун фуқаро кадастр паспортини олиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда — ЯИДХП) давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.

Бунда Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 сентябрдаги “Кадастр соҳасида айрим давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори асос бўлиб ҳизмат қилади.

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

“ЯШИЛ МАКОН” лойиҳаси: 48 348 туп дарахт қўшиб ёзилган

    175 туп қимматбаҳо дарахт қаровсиз қолдирилиб, 1 млрд. 487 млн. сўм зарар келтирган Жорий йил 29 март куни Президент раислигида “Яшил макон” лойиҳаси доирасида баҳорги экиш мавсумини ташкил…