Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

-+=

“Тадбиркорга кўмак зарур”

БИР ТАДБИРКОРИМИЗ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ МАҲСУЛОТЛАРИНИ САҚЛАШГА МЎЛЖАЛЛАНГА МИНГ ТОННАЛИК МУЗЛАТКИЧ ҚУРМОҚЧИ БЎЛИБ, КЕРАКЛИ ЖИҲОЗЛАРНИ ХАРИД ҚИЛИШ УЧУН ХИТОЙГА ПУЛ ЎТКАЗГАНДИ. БИРОҚ МАҲСУЛОТ ҲАМ, ПУЛ ҲАМ ЙЎҚ. ШУ МАСАЛАДА АМАЛИЙ ЁРДАМ БЎЛСА, ТАДБИРКОР УЧУН ҲАМ, АҲОЛИ УЧУН ҲАМ ЯХШИ БЎЛАРДИ.

Тарихий номга эга маҳаллада темирчи уста ва косиблар яшашган. Ҳозир уларнинг авлодлари бу ишни давом эттирмоқда.

Йиғин аҳолисининг асосий даромади шолидан. Айни дамда ўрим-йиғим ишлари кетяпти. Ҳосилдорлик кўнгилдагидек, деҳқонлар кайфияти ҳам яхши. Ўттизга яқин томорқа ер эгаси ўз ҳовлисида иссиқхона қуриб, бодиринг ва турли кўкатлар экиб, яхшигина даромад оляпти. Уйда ўтирган аёллар касаначилик билан шуғулланяпти. 150 нафар аҳоли пахта терим мавсумида қатнашиб, қўшимча даромад оляпти.

Ўтган йили барча қулайликларга эга бўлган янги маҳалла идорасига кўчиб ўтдик. Ҳозир сув ва каналицазия муаммосини ҳал этиш масаласини кўряпмиз. Ҳудудда оилавий поликлиника, иккита тўйхона, иккита хусусий боғча бор. 1971 йил фойдаланишга топширилган    23-сонли давлат боғчаси қайта таъмирга муҳтож. Шу боис унинг ўрнида кенг ўринли янги давлат боғчаси қурилиши лозим.

Кўчаларнинг 7 километрига шебен ётқизилиб, 1 та трансформатор, 37 та бетон устунлар ўрнатилди. Яна битта трансформатор қўйилиши режалаштирилган. Аҳоли 100 фоиз ичимлик сув билан таъминланган. Эски қувурлар янгисига алмаштирилмоқда.

Йиғинда йигирмага яқин йирик тадбиркорлар бор. Аҳолига қулайлик яратиш мақсадида кўплаб маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари қурилиб, ишга туширилмоқда. Бир тадбиркоримиз қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлашга мўлжалланга минг тонналик музлаткич қурмоқчи бўлиб, керакли жиҳозларни харид қилиш учун Хитойга пул ўтказганди. Бироқ маҳсулот ҳам, пул ҳам йўқ. Шу масалада амалий ёрдам бўлса, тадбиркор учун ҳам, аҳоли учун ҳам яхши бўларди. Яна бир тадбиркорни ер майдонига кадастр ҳужжати олиш муаммоси қийнамоқда.

Яна бир муаммо, канал устидан ўтувчи иккита эски кўприкни таъмирлаб, 2,5 километр ички кўчаларни шебен қилиш керак. Аҳоли газ баллондан қийналишмоқда. Бу борада ҳам амалий ёрдам кўрсатилиши зарур.

Шу кунларда “Яшил макон” лойиҳаси доирасида кўчат қаламчаларини тайёрлаш ва дарахт экиш ишларига тайёргарлик кўрилмоқда. Ҳудуд об-ҳавосига, асосан, жийда, терак, гужум, тут, узум дарахтлари мос келмоқда.

Назокат СУЛТОНОВА,

Боғот туманидаги “Усталар” маҳалласи раиси.

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

“Оғир тоифадаги маҳалла обод масканга айланмоқда”

МАҲАЛЛАНИ ИШСИЗЛИКДАН ҲОЛИ ҲУДУДГА АЙЛАНТИРИШ МАҚСАДИДА КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШ ВА БАНДЛИК БЎЛИМИ ИШЧИ ГУРУҲИ ТАШКИЛ ҚИЛИНДИ.