Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

“Бизда ҳашар юксак қадриятга айланган”

БИРГИНА МУАММОИМИЗ, МАҲАЛЛАМИЗНИНГ ФАЙЗИКЕНТ ВА ШАНБА ҚИШЛОҒИГА 2 ТА ТРАНСФОРМАТОР ЗАРУР. ШУНДА АҲОЛИМИЗ КУЗ-ҚИШ МАВСУМИДА ТАЛОФАТСИЗ ЎТИШИ МУМКИН.

Маҳалламиз деҳқончиликка ихтисослашган бўлиб, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларнинг деярли барчаси етиштирилади. Кўпроқ қулупнай экилади. 150 та хонадонда иссиқхона бўлиб, унинг 100 тасида помидор, бодринг, қулупнай, 50 таси эса лимонария.

Аҳолимиз мавсумий ишлар билан банд. Айни пайтда хотин-қизларимиз пахта теримида. Эркакларимиз эса қурилиш, устачилик ишларида. Бизда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш, қадоқлаш бўйича катта имкониятлар бор, фақат катта-катта инвесторлар келиб, завод-фабрикалар, мини тикув цехлари қуришса, аҳолимиз доимий иш ўрнига эга бўларди. Даромади ошиб, яшаш шароити яхшиланарди. Натижада аҳолининг бирламчи муаммолари ҳам ўз-ўзидан ҳал этиларди.

Йўл қурган – элда азиз, деганларидек тадбиркоримиз Алишер Тўраев ҳам ўз ҳисобидан 700 метр ички йўлимизни асфальтлаб, 15 темир-бетон устуни ва ёритгич чироқлар, 1 та трансформатор ўрнатиб, халқ дуосини олди. Аҳолини ичимлик сув билан таъминлаш ва томорқа ерларини суғориши учун иккита артезиан қудуғи қазиб, сув чиқардик.

Маҳалламизда бошқа ҳудудларга қараганда ҳашар қадрияти анча яхши давом этяпти. Масалан, 8 та кўчамизни ҳашар йўли билан шағаллаштирдик. Шанба қишлоғимизда тўй ва бошқа маросиларимизни ўтказиш учун гузар қурдик. Ҳозир “маҳалла еттилиги” ходимларига мослаб янги маҳалла идораси қуряпмиз. Айни пайтда том қисмини ёпяпмиз. Бир фермеримиз ўқувчиларнинг мактабга қатнашиши учун 1 километр пиёдалар йўлагини қуриб берди. Тадбиркорларимиз эса маҳалла идораси ёнидан аукцион орқали олган ер майдонларида маиший хизмат кўрсатиш шохобчаларини қуришни бошлади.

Шунингдек, ҳудудимизда 25-30 сотихли иккита балиқхона бор. Аҳолининг қурилиш маҳсулотларига бўлган талабини қондириш учун пенаблок ишлаб чиқариш ҳам йўлга қўйилмоқда. 5-6 нафар хотин-қизларимиз ўз хонадонида тикувчилик билан шуғулланиб, “устоз-шогирд” анъанаси асосида ёшларга тикувчилик сирларини ўргатмоқда. Ислом ота Норқувватов эса хонадонига ўрнатган 50 кВт. қуёш панелидан ортган электрни аҳолига ҳам сотмоқда.

Биргина муаммоимиз, маҳалламизнинг Файзикент ва Шанба қишлоғига 2 та трансформатор зарур.  Шунда аҳолимиз куз-қиш мавсумида талофатсиз ўтиши мумкин.

Бир сўз билан айтганда, маҳалламизда кўплаб имкониятлар бор, фақат ундан тўғри ва самарали фойдалансак бас. Бунинг учун эса моддий ва маънавий қўлловлар керак.

 

Собир АСРАЕВ,

 Каттақўрғон туманидаги “Файзикент” маҳалласи раиси.

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

“Мактабга қўшимча бино керак”

ЎҚУВЧИЛАР СОНИ ОРТГАНИ САБАБ, ЭСКИ МАКТАБНИНГ ҚУВВАТИ ЕТМАЯПТИ.