Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

Кундалик
-+=

300 хонадондан 30 хил маҳсулот хорижга экспорт қилинади

МАҲАЛЛАДА САНОАТ ВА ХИЗМАТ

Вилоятда “арқончилар маҳалласи”, деб танилганмиз. Ҳудуддаги қайси бир хонадонга кирманг, деярли ҳаммасида арқон тўқиш жараёни устидан чиқасиз. 300 тадан ортиқ хонадонда ишлаб чиқарилаётган 30 дан ортиқ маҳсулот хорижга экспорт қилиняпти. Ҳеч муболағасиз айтиш мумкинки, “Бир маҳалла — бир маҳсулот” тамойили асосида ҳунармандчилик саноатга айланди.

Бу билан кўп нарса ўзгарди. Авваллари шароит бугунгидек қулай, замонавий бўлмаган. Ҳар бир иш қўлда бажарилган. Шунга кўра, ишлаб чиқариш хажми чекланган, маҳсулот тури кам, даромад барқарор бўлмаган. Бугун эса  замонавий ускуналар ёрдамида меҳнат енгиллашди, сифат ошди, даромад кўпайди.

Арқончилик кичик саноат кластерига айланди. Хомашё таъминоти тизимли йўлга қўйилди. Маҳсулот турлари ихтисослашди. Буюртма ва тарқатиш тармоғи шаклланди.

Биргина мисол — етакчи тадбиркор касаначиларга ип маҳсулоти етказиб беради. Касаначилар уни тайёр ёки ярим тайёр ҳолатга келтириб, яна тадбиркорнинг ўзига сотади. Маҳсулотлар марказлашган тарзда хорижга экспорт қилинади. Уйида тўрттагача дастгоҳи бор касаначи ойига 12 миллион сўмгача соф даромад топади. Катта тадбиркорлар ипнинг ҳар килосини 20-25 минг сўмга сотиб олса, тайёр маҳсулот ҳолатида 28-35 минг сўмдан сотади. Ҳозирда тўрт нафар етакчи тадбиркор иш олиб боряпти.

Гувоҳи бўлганингиздек, арқон тайёрлаш жараёнини санъат даражасига олиб чиққан аҳоли меҳнати ва тадбиркорлиги билан фаровонликка эришишяпти.  Бундан ташқари, айрим хонадонларда тикув-трикотаж корхонасига белбоғ, безак ва оёқ кийимлари учун боғич ишлаб чиқарилади. Ҳар бир уйда ўртача 15-20 тадан замонавий ускуналар ўрнатилган бўлиб, бу — камида 7 та иш ўрни, деганидир.

Шу кунларда тадбиркорлар учун қўшимча имконият яратиш мақсадида 5 гектар майдонда кичик саноат зонаси ташкил этишни режлаштиряпмиз. Мақсад —  ишлаб чиқариш жараёнини босқичма-босқич саноат ҳудудига кўчириш, тарқоқ ҳолатдаги кичик корхоналарни ягона ҳудудда йиғиш.

Бу билан логистика, саноат ва кооперация фаолияти осонлашади. Янги иш ўринлари пайдо бўлиб, ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини таъминлаш имкониятимиз ортади. Ярим тайёр эмас, балки тўлиқ тайёр, бозорбоп маҳсулот ишлаб чиқарамиз. Қолаверса, стандартлаштириш, сертификатлаш, брендлашни йўлга қўямиз. Бу орқали маҳсулотларнинг хорижга сотиш янада қулайлашади.

Ҳусниддин НАЗАРОВ,

Учкўприк туманидаги

“Бешкапа” маҳалласи ҳоким ёрдамчиси.

 

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

Илмли аёл – жамият кўзгуси

  Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблeяси 2013 йил 20 дeкабрда “Тараққиёт мақсадларидаги фан, тeхника ва инновациялар” тўғрисида рeзолюция қабул қилди. Ҳужжатда ушбу соҳада гeндeр тeнгликни таъминлаш кафолати сифатида исталган ёшдаги…