Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

Кундалик
-+=

Маҳаллага мурожаатнинг 83 фоизи жойида ечим топди

ЖАРАЁН


Бугун аксарият масалалар маҳалланинг ўзида ечим топяпти. Зотан, ўтган йили аҳоли муаммолари билан ишлашда маҳаллаларга келган 2,7 миллиондан ортиқ мурожаатнинг 83 фоизи йиғиннинг ўзида ҳал этилган. Бу орқали узоқ йиллик идорама-идора сарсон бўлиб, ташкилотлар эшигида сарғайган юртдошларимизнинг дарди ариди.

Маҳалла даражасида аҳоли муаммолари билан ишлашда ўзига хос тизим — “Рақамли маҳалла” платформаси ишга туширилди. У орқали ҳар қандай масалани тезкорликда аниқлаш, ечими бўйича тегишли ташкилотларни сафарбар этиш, назоратини олиб бориш имконияти яратилди. Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида платформада иккита муҳим тизим фаолияти йўлга қўйилди.

  1. “Ягона саволнома” модули ишга туширилди. Бу орқали маҳалла ходимлари уйма-уй юриб, фуқаролар билан мулоқот қилиб, уларнинг муаммоларини мазкур модулга киритган ҳолда, ҳал этиш бўйича тегишли давлат органларига йўналтиради. 2025 йилнинг ўтган даврида қарийб 939 минг нафар фуқаро билан мулоқот ўтказилди, аниқланган 47 мингга яқин муаммодан 20 мингдан зиёди “еттилик” томонидан ҳал этилди, 27 мингга яқини давлат органларига юборилди.

1 июндан аҳоли муаммоларини “хонадонбай” ўрганиш ва ҳал этиш тизими тўлиқ рақамлаштирилади. “Еттилик” томонидан аҳоли хонадонидан туриб вазирлик ва идораларга мурожаат юбориш, ижросини назорат қилиш бўйича “Рақамли маҳалла” мобиль иловаси ишга туширилади.

  1. “Ижтимоий реестр” модули яратилди. У орқали камбағал оилаларга кўмак кўрсатиш бўйича “Камбағал оилалар реестри”га киритилган 570,5 мингта оиланинг 310,5 минг нафар меҳнатга лаёқатли аъзолари билан маҳалла раислари ўртасида ижтимоий шартнома имзоланди. Жорий йил 10 июнга қадар “Камбағал оилалар реестри”га киритилган 260 мингга яқин оиланинг меҳнатга лаёқатли аъзолари билан шундай шартномалар тузилади. Бу жараёнда хизмат кўрсатувчи ҳам, ёрдам олувчи ҳам ўзига мажбурият олади.

Дилрабо МУҲАММАДИЕВА.

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

“Спортга қизиққан кўп, аммо мажмуа йўқ…”

МАҲАЛЛА ЁШЛАРИНИНГ СПОРТГА БЎЛГАН ҚИЗИҚИШИ ЮҚОРИ. АММО ҲУДУДДА БИРОНТА СПОРТ МАКТАБИ ЙЎҚ