Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

Кўзгу
-+=

Чанг ҳаводан қандай ҳимояланиш керак?

САЛОМАТЛИК

 

Сўнгги йилларда чанг-тўзон кўтарилиши ортидан Ўзбекистон пойтахти ҳавоси ифлосланишига гувоҳ бўляпмиз. Табиийки, бу ҳолат инсон саломатлигига жиддий хавф солади. Айниқса, турли касалликлар билан оғриган беморлар азият чекишади. Хўш, шундай вазиятда саломатликни сақлаш учун нима қилиш керак?

Мутахассислар тавсиясига кўра, имкон қадар очиқ ҳавода юрмаслик зарур. Айниқса, бронхиал астма, аллергик ринит, аллергик конъюктивит, томоқ қичишиши билан кузатиладиган йўтал, бронхит, бронхлар гиперреактивлиги ва бошқа нафас йўли сурункали касалликлари бор инсонлар ташқарига чиқмасликлари керак. Чунки тўзонли ҳаво таркибида жуда катта концентрацияда ўсимлик чанглари, замбуруғ споралари бўлади. Шу боис бундай беморлар шифокор маслаҳати билан аллергияга қарши дори воситалари дозасини оширишлари лозим.

Хона ёки иншоотларни нам латта билан тозалаб туриш, уй ёки бино ичига, атрофига сув солинган идишлар қўйиш чанг даражасини пасайтиришга хизмат қилади. Қолаверса, бундай вазиятда нам сочиқларни осиб қўйиш, кондиционер ва ҳавони тозалаш тизимлари ёрдам беради.

Деразаларни ёпиқ ҳолда сақлаш, кўпроқ сув ичиш, тез-тез душ қабул қилиш нафас олишни енгиллаштиради. Оғиз ва бурун бўшлиғини тузли эритма билан ювиб туриш катта самара беради.

Очиқ ҳавода юрганда, албатта, тиббий ниқоб тақиш ва уларни тез-тез алмаштириш шарт. Ёш болалар, ҳомиладор аёллар ва ёши катта инсонлар бундай вазиятда эҳтиёткор бўлишлари тавсия этилади.

Агар ташқи муҳитдаги чанг туфайли нафас қисиши, бурун битиши, аксириш, бурун оқиши, кўзларда ва томоқда қичишиш ва қизариш, йўтал белгилари юзага келса, оилавий шифокорга мурожаат қилинг.

Илмира РОЗИҚОВА,

Республика илмий ихтисослаштирилган аллергология маркази директори, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

“Спортга қизиққан кўп, аммо мажмуа йўқ…”

МАҲАЛЛА ЁШЛАРИНИНГ СПОРТГА БЎЛГАН ҚИЗИҚИШИ ЮҚОРИ. АММО ҲУДУДДА БИРОНТА СПОРТ МАКТАБИ ЙЎҚ