Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

-+=

Боғча — фақат “қараш туриш” эмас, билим ва ҳаётга тайёргарлик маскани бўлиши шарт

ТАЪЛИМ

 

Contents
ТАЪЛИМҚамров бор, сифатчи-чи? Президент Шавкат Мирзиёев раислигида мактаб таълими тизими бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида мактабгача таълим соҳасига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Давлатимиз раҳбари шундай деди: “Қамров ошди, лекин сифат бўйича қиладиган ишлар кўп. Боғчалар нафақат тарбия, балки болада таълим олиш учун илк кўникмаларни шакллантирадиган масканга айланиши керак”.Тарбиячи — фақат меҳрибон эмас, билимдон ҳам бўлиши шарт. Сифатли таълим, аввало, сифатли кадрларга боғлиқ. Шу боис мактабгача таълим муассасаларида фаолият юритаётган давлат ва хусусий боғча тарбиячилари учун касбий сертификатлаш тизими жорий этилади. Бу — замонавий стандартларга мос тарбиячи тайёрлаш, уларнинг билим ва кўникмаларини баҳолаш имконини беради. Шунингдек, малакаси, педагогик маҳорати ва психологик тайёргарлиги юқори бўлган кадрлар тизимда ўз ўрнини мустаҳкамлайди.

“Боланинг илк ўқитувчиси — онаси, биринчи мактаби эса боғча,” дейилади. Бу сўзлар шунчаки гап эмас. Ҳақиқат шуки, ҳар бир бола ҳаётдаги биринчи билим ва кўникмаларни айнан мактабгача таълим муассасаларида олади. Шунинг учун ҳам бу соҳадаги ҳар бир ислоҳот — келажакка қўйилаётган жиддий қадам, деб баҳоланади.

Сўнгги йилларда Ўзбекистонда мактабгача таълимга давлат даражасида катта эътибор қаратилаяпти. Агар 2017 йилда боғчага қамров 700 минг нафар болани ташкил этган бўлса, бугунги кунда бу рақам 2,3 миллион нафарга етказилди. Яъни қисқа вақт ичида қамров қарийб уч баробарга ошди. Бугун мамлакатимизда 7 мингга яқин давлат ва 31 мингдан зиёд хусусий боғчалар фаолият юритмоқда. Бу рақамлар ортида эса бутун бир тармоқни қайта тиклаш ва ривожлантириш йўлидаги изчил меҳнат ётибди.

Қамров бор, сифатчи-чи? Президент Шавкат Мирзиёев раислигида мактаб таълими тизими бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида мактабгача таълим соҳасига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Давлатимиз раҳбари шундай деди: “Қамров ошди, лекин сифат бўйича қиладиган ишлар кўп. Боғчалар нафақат тарбия, балки болада таълим олиш учун илк кўникмаларни шакллантирадиган масканга айланиши керак”.

Бу фикрда мактабгача таълим тизимининг энг муҳим ва долзарб масаласи — сифат муаммоси алоҳида уқтирилди. Чунки қамров қанча кенг бўлмасин, агар болалар сифатли таълим ва самарали тарбия олмаса, бу натижа узоқни кўзламайди.

Энди мактабга тайёрлов гуруҳлари билан бошланғич таълим дастурлари уйғунлаштирилади. Бу нима дегани? Демак, мактабгача таълим муассасаларидаги таълим мазмуни энди мактабга тайёргарликни тўлиқ қамраб олиши, болани биринчи синфга тайёр холда етказиши керак бўлади. Бу болада танқидий фикрлаш, тушуниш, логик қараш ва мустақил ёндашув кўникмаларини эрта шакллантиришни талаб қилади.

Айниқса, бу борада Сингапурнинг нуфузли таълим ташкилоти билан ҳамкорликда иш олиб борилаётгани — муҳим воқелик. Улар боғча болалари учун математика, табиий фанлар ва технология йўналишларида танқидий ва креатив фикрлашни шакллантирадиган дастурлар ишлаб чиқади. Бошқача айтганда, бола “шеър ўқиб, расм чизиб”гина қолмай, теран фикрлашни ҳам ўрганади.

Тарбиячи — фақат меҳрибон эмас, билимдон ҳам бўлиши шарт. Сифатли таълим, аввало, сифатли кадрларга боғлиқ. Шу боис мактабгача таълим муассасаларида фаолият юритаётган давлат ва хусусий боғча тарбиячилари учун касбий сертификатлаш тизими жорий этилади. Бу — замонавий стандартларга мос тарбиячи тайёрлаш, уларнинг билим ва кўникмаларини баҳолаш имконини беради. Шунингдек, малакаси, педагогик маҳорати ва психологик тайёргарлиги юқори бўлган кадрлар тизимда ўз ўрнини мустаҳкамлайди.

Бугун боланинг ҳаётидаги “илк синов” — мактабгача таълим босқичи. Агар бу босқич тўғри йўлга қўйилса, кейинги таълим босқичларида муаммолар кам бўлади. Шу боис боғча боласининг таълими, тарбияси ва келажагига бирдек қаралиши зарур. Камров етарли бўлди, энди сифатли, инновацион ва бола ривожига мос таълим бериш вақти келди. Чунки бугунги боғча — фақат “қараш” эмас, балки билим ва ҳаётга тайёргарлик маскани бўлиши шарт.

Шаҳноза ХАЛИЛОВА.

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

“Оғир тоифадаги маҳалла обод масканга айланмоқда”

МАҲАЛЛАНИ ИШСИЗЛИКДАН ҲОЛИ ҲУДУДГА АЙЛАНТИРИШ МАҚСАДИДА КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШ ВА БАНДЛИК БЎЛИМИ ИШЧИ ГУРУҲИ ТАШКИЛ ҚИЛИНДИ.