Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

-+=

Мактаблар беш кунлик иш тартибига ўтадими?

Шу кунларда “Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталига жойлаштирилган петиция кенг муҳокама қилиняпти. Унга кўра, мурожаат муаллифи мактабларни тўлиқ беш кунлик ўқитиш ва ишлаш тизимига ўтказишни таклиф қилган.

Айтиш керакки, “Менинг фикрим” порталига жойланган ҳар бир мурожаатга етарлича овоз берилса, уни парламент кўриб чиқиши мумкин. Шунга кўра, юқоридаги таклиф ҳозиргача 12 мингдан ортиқ овоз тўплаганини ҳисобга олсак, эндиликда парламент уни қабул қилиб, 60 кун муддатда кўриб чиқиши ва қарор қабул қилиши зарур.

Албатта, битта фикр билан масала бирдан ҳал бўлиб қолмайди. Чунки ҳар бир таклиф таҳлилларга асосланиши, ижобий ва салбий таъсирлари тўлиқ ўрганиб чиқилган бўлиши зарур. Аввал ҳам шунга ўхшаш таклифлар билдирилган, қонун лойиҳалари ишлаб чиқилган эди. Бироқ айрим жиҳатларни ҳисобга олиб, масала очиқ қолганди.

Хўш, мактаблар беш кунлик иш тартибига этса, нима бўлади? Энг аввало, ҳозирги кунда кўпчилик мактабларда таълим икки ёки ундан ортиқ сменада олиб бориляпти. Мактабларда беш кунлик ўқиш тизимининг жорий этилиши бундай ўқув муассасалари сонини кескин оширади. Яъни ўқувчи ўрни ва биноларга қўшимча талаб кескин ортади. Бу ҳолатда янги мактаблар қуриш, мавжудларини кенгайтириш учун қўшимча маблағ зарур бўлади.

Қолаверса, айни пайтда аксарият ота-оналарнинг меҳнат фаолияти ҳафтада олти кунни ташкил этади. Бундай оилаларда шанба куни болалар хавфсизлигини ким таъминлайди, деган савол келиб чиқади. Бу ҳолат, ўз навбатида, ёшларнинг қаровсиз ва эътибордан четда қолишига олиб келиши, улар ўртасида жиноятчиликнинг ўсишига сабаб бўлиб мумкин.

Шунингдек, ҳозирги таълим тизими олти кунлик иш тартибида тузиб чиқилган. Агар беш кунликка ўтиладиган бўлса, ёзги таътил кунларини қисқартириш ҳисобига ўқиш муддатини узайтиришга тўғри келади. Ваҳоланки, бизда таътиллар мамлакат иқлимидан келиб чиқиб белгиланган. Ёзнинг иссиқ ҳавосида 30-35 киши бир хонада 45 дақиқа ўтира олиши қийин. Хоналарда совитиш тизими эҳтиёж туғилади — яна қўшимча харажат.

Албатта, таклифнинг ижобий жиҳатлари ҳам бор. Хусусан, педагогларнинг икки кун дам олишига шароит яратилади. Бу уларнинг ўз устида ишлаши, янгича таълим усулларини ўзлаштириши, оиласига, фарзандлари тарбиясига кўпроқ вақт ажратишига имконият туғдиради. Шунингдек, ўқувчилар ҳордиқ чиқариши, турли тўгаракларга қатнашиши, маданий масканларга саёҳатга бориши мумкин бўлади. Бундан ташқари, дарслар меъёрини қайта кўриб чиқиб, айримларини ихчамлаштириш, бирлаштириш имкони туғилади.

Умуман олганда, айни масала чуқур таҳлил қилиниши зарур. Хориж тажрибасига назар ташласак, аксарият давлатларда беш кунлик таълим тизими йўлга қўйилган. Жумладан, Финляндияда мактаблар тўлиқ беш кунлик тартибда ишлайди. Ён қўшнимиз — Қирғизистонда 1-8 синфлар учун беш кунлик тартиб амал қилади. Ўзбекистонда ҳам бошланғич синф ўқувчилари ҳафтада беш кун дарсларда қатнашади.

Мафтуна ШУКУРОВА.

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

Бир хонадонда 5 турдаги тадбиркорлик йўлга қўйилди

    Ўтган икки ярим йиллик тажрибадан келиб чиқиб, айтаманки, ҳоким ёрдамчиси авваламбор, тадбиркор, уддабурон ва муаммодан қочмайдиган бўлса, одамларнинг ишончига кира оларкан. Бунинг учун ўзига ишониши, низомий вазифаларини бекаму…