Ҳар бир бола меҳр ва ғамхўрлик билан ўсиши, ўзини хавфсиз ва ҳимояланган ҳис қилиши керак. Бунда ота-она болаларнинг бахтли ва соғлом ҳаёти учун катта масъулиятни ҳис қилиши жуда муҳим. Янги қонунчиликда бу борада муҳим талаблар белгиланган:
✅ Болаларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш — ҳар бир ота-онанинг асосий вазифаси;
✅ Меҳр ва ғамхўрлик кўрсатиш — болаларга меҳр билан ёндашиш, уларни қўллаб-қувватлаш;
✅ Зарарли таъсир кўрсатувчи ахборотдан ҳимоя қилиш — интернет ва бошқа манбалардаги ножўя материаллардан болаларни асраш;
✅ Жисмоний жазолаш тақиқланади —болалар тарбиясида зўравонликка ўрин йўқ.
Ота-оналар нафақат болаларга зарур тарбия ва таълим беришга масъул, балки уларни психологик ва жисмоний хавф-хатардан ҳимоя қилишда ҳам фаол бўлиши лозим.
Фарзандни тарбиялаш усуллари менсимаслик, шафқатсизлик, қўполлик, инсоний қадр-қимматни камситувчи муомала, ҳақоратлаш ёки эксплуатация қилишдан холи бўлиши керак.
Болалар — бизнинг келажагимиз, уларнинг хавфсиз ва соғлом вояга етказиш барчамизнинг бурчимиздир!