Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

-+=

Кредит олганим учун хорижга чиқа олмайманми?

 

— Оилавий тадбиркорлик дастури асосида бизнесимни йўлга қўйиб, тикувчилик корхонамда 5 та иш ўрни яратганман. Яқинда “Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш” комплекс дастурини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарорига кўра, 100 миллион сўм гаровсиз микрокредит олдим. Натижада иш ўринлари 10 тага етди. Фаолиятим доирасида хорижий давлатларга хизмат сафарига боришга тўғри келяпти. Аммо энди кредит олганим учун хорижга чиқа олмаслигимни айтишди. Чиндан ҳам кредит олганларга тақиқ қўйилганми?

Иззатилла БОБОХОНОВ.

Мингбулоқ тумани.

— Қонунчиликда бундай тақиқ йўқ. Чунки банк ва фуқаро ўртасидаги муносабатлар кредит шартномаси билан тартибга солинади. Шартномада фуқаронинг хорижий давлатга чиқишига чеклов ўрнатадиган қоида йўқ. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 32-моддасига асосан, ҳар ким мамлакатдан ташқарига эркин чиқиш ҳуқуқига эга. Албатта, қонунда белгиланган чекловлардан ташқари. Масалан, сизни суд қарорига асосан қарздор, деб топиб, ундириш белгиланган бўлса, қарзларни вақтида тўламаган ва иш Мажбурий ижро бюросига ўтган тақдирда хорижга чиқишингиз чекланади. Юқоридагиларга кўра, хорижга сафар олдидан бундай тақиқ бор ёки йўқлигини текшириб олганингиз маъқул.

Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисидаги қонунга асосан, белгиланган талаблар узрсиз бажарилмаса, давлат ижрочиси қарздор жисмоний шахснинг Ўзбекистондан чиқишини вақтинча чеклаш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли. Шу каби истисно ҳоллар бўлмаса, банкдан кредит олганингиз учун хорижга чиқиш ҳуқуқингиз чекланмайди.

Акмал НАЗАРОВ,

Марказий банк департамент раҳбари

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

“Рақамли мурожаат ойнаси” жорий этилса…

Халқимиз учун жамият маҳалладан бошланади. Тўй-маъракамизни маҳалла-кўйсиз тасаввур қила олмаймиз. Инсон бошига тушадиган ҳар неки яхши-ёмон кун бор, қўни-қўшни, маҳаллага суянамиз. Ҳаттоки шахсий турмушимизда фавқулодда қарор қабул қилмоқчи бўлсак ҳам,…