Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

Журнал
-+=

Ушалмаган чет эл орзуси

 

Фарзандига чиройли исм қўйиш ота-онага фарз. Бекзоднинг ҳам ота-онаси ўзига бек, ўқимишли, олижаноб, ақлли, давлатманд бўлсин деган ниятда шу исмни қўйди.

Бироқ у кўп вақтини интернет тармоғидаги турли сайтлар ва каналларга кириб ўтказишни одат қилди. Реал иш қидириш ўрнига, кўнглига ёқадиган, асосийси, тер тўкмай мўмай пул олиб келадиган ишни ижтимоий тармоқлардан қидира бошлади. Шундай уринишларнинг бирида, аниқроғи 2023 йилнинг июнида чет давлатларга ишга жўнатувчи гуруҳ ҳақида эшитди.

Бекзод саккиз минг АҚШ доллари эвазига Америка давлатига юбориш мумкинлиги ҳақидаги эълонни ва унда кўрсатиб ўтилган маълумотларни билиб олди. Ўзи ҳам шундай фаолият билан шуғулланишга қарор қилди.

Ҳадемай, унинг телеграм канали ишга тушди. Унга қўнғироқ қилган шахс АҚШ давлатига бориш шартлари билан қизиқди. Бекзод ўз хизматини 17 минг АҚШ долларига баҳолади. Туркия орқали Мексикага ва ундан Америкага ўтказишини айтиб, ишонтиради. Ваъдани қуюқ қилган Бекзод уч кишини алдаб, 51 минг АҚШ долларига чув туширишни режалаштиради. Бироқ Америка орзусидаги орзумандларнинг биридан айтилган суммани олаётган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари томонидан қўлга олинади.

– Тергов жараёнида у чет элга олиб чиқиш қоидаларидан мутлақо бехабарлиги, бу ҳақда тасаввурга ҳам эга эмаслиги, шунчаки телеграмда ҳазиллашганини баён этди. Аммо бу алдовларга ходимларни ишонади деб ўйлаб, хато қилди, – дейди мазкур жиноят ишини тергов қилган Чилонзор тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими катта терговчиси, майор Камолиддин Нарзиев.

Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди етказилган зарар қопланганини инобатга олиб, Бекзодни Жиноят кодексининг 168-моддасига (“Фирибгарлик”) асосан, ҳар ойлик иш ҳақининг 20 фоизини давлат фойдасига ушлаб қолинган ҳолда, 1 йилу 6 ойга ахлоқ тузатиш ишларига ҳукм қилди.

Нилуфар ИСОХОНОВА,

Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизмати бошлиғи.

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

Сохта савдоларнинг миси чиқди

  ХХI асрни бежизга ахборот асри дейишмайди. Аввал фақат телевизор, радио, оммавий ахборот воситалари орқали дунё воқеаларидан кечикиб бўлса-да хабардор бўлган бўлсак, бугун интернет тармоғи орқали дунёнинг исталган нуқтаси билан…