Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

Журнал
-+=

ЎЗБEКИСТОН ОИЛАЛАРИ ҚАНЧАЛИК БАХТЛИ?

“Оила ва гендер” илмий-тадқиқот институти жорий йилнинг март-апрель ойлари давомида Қорақалпоғистон Республикаси, 12 та вилоят ва Тошкент шаҳрида 12 минг 697 нафар респондент орасида оилаларнинг бахтлилик даражасини ўрганиш мақсадида социологик сўровлар ўтказди.

Ўзбекистондаги оилаларнинг бахтлилик даражаси 8 та асосий индикатор ва 21 та суб­индикатордан иборат интеграл индекс асосида баҳоланди. Сўровларда оилаларнинг иқтисодий фаровонлиги даражаси, демографик барқарорлиги ҳолати, соғлом ҳаёт кечириш давомийлиги, таълим олиш имкониятлари даражаси, иш билан таъминланганлик даражаси, оилавий ҳаётдан қониқиш ва оилавий бахтлиликни ҳис қилиш даражаси, оилавий қадриятларнинг ўрни ва аҳамиятлилик даражаси, оилаларнинг давлат органлари фаолияти ҳамда давлат хизматларидан қониқиш даражаси ўрганилди.

Оилаларнинг бахтлилик индекси —1 дан +1 гача бўлган оралиқда баҳоланди. Методикага мувофиқ, оилаларнинг бахтлилик индекси +0,5 дан +1 гача бўлган ҳолат “юқори”, 0 дан +0,49 гача бўлган кўрсаткич “ўрта”, 0 дан паст натижалар эса “паст” даража сифатида баҳоланди.

Тадқиқот натижаларига кўра, 2026 йилда Ўзбекистон оилаларининг умумий бахтлилик индекси 0,618 баллни ташкил этди. Баҳолаш мезонларига мувофиқ, мазкур кўрсаткич оилаларнинг бахтлилик даражаси “юқори” эканлигини намоён этмоқда. Мазкур индикатор олдинги йилларга нисбатан барқарор ижобий ўсиш динамикасини қайд этди

Эслатиб ўтамиз, оилаларнинг бахтлилик индекси 2023 йилда — 0,560 баллни, 2025 йилда эса 0,611 баллни ташкил этган бўлса, 2026 йилга келиб ушбу кўрсаткич 0,618 баллга етган. Натижада сўнгги тўрт йил давомида оилаларнинг бахтлилик индекси ўртача +0,058 баллга ошган.

Кузатилаётган мазкур ижобий динамика мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, оила институтини мустаҳкамлаш ҳамда аҳоли турмуш сифатини оширишга қаратилган давлат сиёсатининг самарали натижаларини акс эттирмоқда.

Хулоса қилиб айтганда, тадқиқот натижалари мамлакатимизда Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси доирасида амалга оширилаётган ижтимоий–иқтисодий ислоҳотлар оилалар ҳаётида ижобий ўзгаришларни таъминлаётганини кўрсатмоқда. Бахтлилик даражаси, оилавий қадриятларга бўлган эҳтиром ва ижтимоий барқарорлик кўрсаткичларининг изчил ўсиб бораётгани юртимизда инсон манфаати ва оила қадри давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланганининг яққол ифодасидир.

Маҳбуба БЎРИЕВА,

“Оила ва гендер” илмий-тадқиқот институти кичик илмий ходими.

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

“Маҳаллани обод ҳудудга айлантирамиз”

ҲУДУДДА 43 ТА КЎП ҚАВАТЛИ ТУРАР ЖОЙ БИНОЛАРИ БЎЛИБ, УЛАРНИНГ БАРЧАСИ КУЗ-ҚИШ МАВСУМИГА ТАЙЁР ҲОЛАТГА КЕЛТИРИЛДИ. КЎЧАЛАРНИНГ 90 ФОИЗИ АСФАЛЬТЛАНИБ, ТРАНСФОРМАТОРЛАР ТАЪМИРЛАНДИ.