Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

Биласизми
-+=

Камбағаллик чегараси — 648 минг сўм!

 

 

Статистика агентлиги “Аҳолининг минимал истеъмол харажатлари қиймати ва камбағаллик чегарасини ҳисоблаш тартиби тўғрисида низом”га асосан, минимал истеъмол харажатлари қийматини қайта ҳисоблади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 16 апрелдаги “Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида Статистика агентлиги 2024 йил 1 майга қадар ёқилғи-энергетика ресурслари нархи ошишини ҳисобга олган ҳолда минимал истеъмол харажатлари қийматини қайта кўриб чиқиш ва эълон қилиши белгиланган.

Статистика агентлиги шунга асосан, минимал истеъмол харажатлари қийматини ҳисоблаб чиқди. Унга кўра, 2024 йил май ойидан ҳисобланган минимал истеъмол харажатлари қиймати бир ойда киши бошига 648 минг сўмни ташкил этади (2024 йил январда эълон қилинган қиймат 621 минг сўмни ташкил этган).

Жаҳон тажрибасида минимал истеъмол харажатлари кўрсаткичидан камбағаллик чегараси сифатида фойдаланиш кенг тарқалган бўлиб, мазкур кўрсаткичдан:

  • давлатнинг моддий ва бошқа ижтимоий кўмакларига муҳтож аҳолининг мақсадли (таргет) гуруҳини аниқлаш;
  • камбағалликка қарши курашиш стратегияси ва дастурларида белгиланган вазифа ва чора-тадбирларнинг натижадорлиги ҳамда манзиллилигини ошириш, шунингдек, уларнинг доимий мониторингини юритиш;
  • пенсия ва нафақаларнинг энг кам миқдорини белгилаш, шунингдек, камбағал оилаларга бериладиган бошқа турдаги моддий кўмакларни кўрсатишда мезон сифатида фойдаланилади.

Ҳақли савол туғилади: минимал истеъмол харажатлари қиймати ўзгарган бўлса, мисол учун, бу нафақа ва моддий ёрдамга қандай таъсир кўрсатади? Айтиш керакки, болалар нафақаси ва моддий ёрдамни олиш олдингига қараганда нисбатан осонлашди. Бу нима дегани?

Ҳукуматнинг тегишли қарори билан тасдиқланган “Кам таъминланган оилаларни «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали аниқлаш, уларга кам таъминланган оилалар болалари учун нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низомга асосан, оилага болалар нафақаси ёки моддий ёрдам тайинланиши учун 2022 йилдан бошлаб — оиланинг ҳар бир аъзосига жами бир ойлик ўртача даромад минимал истеъмол харажатлари миқдоридан ошмаганда кам таъминланган деб эътироф этилиши мумкинлиги кўрсатилган.

Бу дегани энди Сиз болалар нафақаси ёки моддий ёрдам пулини олиш учун ариза берсангиз, Сизнинг ҳар ойлик жами даромадингиз киши бошига бўлинганида мана шу 648 минг сўмдан ошмаса бўлди. Масалан, оила аъзоларингиз сони 4 нафар дейлик. 648 000 х 4 = 2 592 000 сўм. Демак, оила аъзолари сони 4 нафар бўлган оиланинг оилавий даромади 2 592 000 сўмдан ортиқ бўлса, болалар нафақаси ёки моддий ёрдамга ариза топширишнинг фойдаси йўқ. Агар ортиқ бўлмаса, қарорнинг бошқа талабларини инобатга олган ҳолда топшириб кўрса бўлади.

Маълумот учун, 2022 йилда йил минимал истеъмол харажатлари қиймати 498 минг сўм этиб белгиланганди, 2021 йилда бу кўрсаткич 440 минг сўмни ташкил этган.

 

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

“Болалар ва ёшларбоп спорт комплекси керак”

БИР СЎЗ БИЛАН АЙТГАНДА, “КАПТАРХОНА” КАБУТАР ЭМАС, ТУРИСТИК МАҲСУЛОТЛАР ТАЙЁРЛОВЧИ МАҲАЛЛАГА АЙЛАНГАН. ШУНИНГДЕК, САЙЁҲЛАР УЧУН ЗАМОНАВИЙ ТАМАДДИХОНАЛАР ТАШКИЛ ЭТИЛМОҚДА.