Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

Биласизми
-+=

Малина экиш ва парваришлаш усулини биласизми?

 

Хабарингиз бор, Президент ташаббуси билан томорқа орқали аҳолини даромадли қилиш бўйича “Сайхунобод тажрибаси” йўлга қўйилди. Бугун юқоридаги ташаббус республикада кенг оммалашиб бормоқда. Жараёнда деҳқончилик маҳсулотларини экиш, парваришлаш, сотиш бўйича мутахассис тавсиясига эҳтиёж ортиши табиий. Газетамизда айни мавзуда мақолалар бериб боришни ният қилиб,  “Томорқа мактаби” рукнини  ташкил этдик. Қуйида малина экиш ва парваришлаш бўйича тавсия берамиз.

Малинани бир ердан кўчирмасдан 10-12 йил, баъзан ундан ҳам кўп вақт ўстириш мумкин. Бунинг учун экин майдони танлашга алоҳида эътибор бериш керак. Совуқ шамолдан тўсилган, панароқ, ҳосилдор ҳамда сув қатлами ер юзасидан 1,5 метрдан паст бўлган майдон жуда қулай ҳисобланади. Чириндига бой, сувни яхши ўтказувчи қумлоқ тупроқли ерда яхши ўсиши ва мўл ҳосил беришини ҳисобга олиб, оғир тупроқли, шўрхок, ботқоқ, карбонати кўп ерда экиш ярамайди.

Илдиз тизими ҳайдаладиган қатламда горизонтал жойлашади. Шунинг учун ер қанчалик чуқур бўлса, унда озиқ моддалар ва намлик шунча кўп тўпланади. Бақувват ривожланиб, экин серҳосил бўлади. Малина экиладиган ер 30-35 см. чуқурликда ҳайдалиб, 1 метр квадрат ерга 6-8 кг. гўнг ва 80 грам суперфосфат солинади. Сўнг текисланиб, 1,5-2 метр оралиқда жўяк олинади.

Малина кўчатини экиш жараёни Ўзбекистон шароитида суғориладиган ерларда куз ойларида ёки эрта баҳорда бошланади.

Кузда экилган кўчатлар яхши ўрнашиб, эрта баҳорданоқ ўса бошлайди. Кўчатлар орасини 50 см.дан, чуқурлиги ва эни 40 см.дан қилиб ковланган ерга экилади. Экишдан олдин касалланган, синган, зарарланган илдизи кесиб ташланади. Жуда узун илдизи ҳам қисқартирилади. Малина кўчатини ўтқазишнинг яна бир муҳим жиҳати шуки, унинг илдиз бўғзи ер сатҳи билан тўғри келиши керак. Илдизлар ҳамма томонга бир хилда таралади, тупроқ билан кўмилган заҳоти 5-6 литр сув қуйилади. Чуқурчалар усти гўнг, торф билан беркитилади, қолган қисми кесиб ташланади.

Малина кўчати экилгандан сўнг иккинчи йили ҳосил беришни бошлайди. Учинчи, тўртинчи йиллари ялпи ҳосилга киради. Меваси ниҳоятда нозик бўлгани учун банди билан узилади. Ўта пишиб кетишига йўл қўймасдан, тез териб олиш керак. Терилган куни истеъмол қилинадиган, шунингдек қайта ишлашга мўлжалланган малинани банди билан термаса бўлади. Малина қулупнай тугаш даври, яъни май ойининг охири ва июнь ойининг бошида пишишни бошлайди. Йиғиб олиш август ойига қадар давом этади. Пишиш бошланган дастлабки кунда 2 кунда, мавсум охирлагани сари 3–4 кунда терилади. Уни 1,5–2 кг. ҳажмли идишга йиғиб олинади. Чунки катта идишга йиғилганда сифати бузилиши мумкин. Эрталаб ёки куннинг иккинчи ярмида, ҳаво салқин пайтда териб олиш керак.

Азизахон САЙФИДДИНОВА,

Ўзбекистон фермер,

 деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари

кенгаши мутахассиси.

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

Тиниб-тинчимаган аёллар томорқадан мўл даромад топаётир

    Саҳобат Нуриддинова гулчиликни туғилганидан бошлаган. Кўзини очиб кўргани, илк ушлагани гул бўлган. Шундан уларга меҳри бўлакча. Кунини гулларидан ҳол-аҳвол сўрашдан бошлайди. Худди яқин дугонасидек, мириқиб суҳбатлашади. Эринмай баргларини…