Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

Биласизми
-+=

“Онлайн маҳалла” электрон платформаси қандай юритилади?

МУТАХАССИС МИНБАРИ

 

Мазкур электрон платформа барча ҳоким ёрдамчилари, республика вакиллари, туман марказлари ва туман, вилоят ҳокимликлари, ҳудудий бошқармаларнинг фаолиятини тўлиқ рақамлаштириш вазифасини бажаради.

Платформа орқали ҳоким ёрдамчилари фуқароларнинг “Оилавий тадбиркорлик дастурлари” доирасида кредит олиш учун топширган аризаларни реал вақт тартибида кўриб чиқади. Фуқароларнинг бандлигини таъминлашга қаратилган субсидия олиш учун берилган аризаларини онлайн равишда, қўшимча ҳужжатларсиз тасдиқлайди. Фуқароларни тегишли бўш иш ўринларига тавсия қилиш орқали бандлигини таъминлайди. Давлат ва нодавлат таълим ташкилотларига касб-ҳунар ва тадбиркорлик йўналиши бўйича ўқитишга онлайн тавсия тақдим этади. Фуқароларнинг иқтисодий ва ижтимоий аҳволи борасида  таҳлилий маълумот олади.

Платформа орқали ҳоким ёрдамчиларига вазирлик ва идоралар маълумотлари базасидан фойдаланиши учун имконият яратилган. Бундан ташқари, тегишлилиги бўйича ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг маълумоти асосида ёрдам кўрсатишни ташкил этиш, аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари мурожаати(ариза, таклиф ва шикоят)ни тегишлилиги бўйича вазирлик ва идораларга етказиш, ижро ҳолатини назорат қилиш мумкин.

Электрон платформа 26 та — “Хонадонбай”, “Тадбиркорбай”, “Қишлоқ хўжалиги”, “Аҳоли даромадлари”, “Ажратилган ерлар”, “Йўл хариталар”, “Кунлик фаолият”,  “KPI”, “Ўқишга йўналтириш”, “Ишга жойлаштириш”, “Камбағалликдан чиқариш”, “Оилавий тадбиркорлик”, “Субсидия”, “Янги лойиҳалар”,  “Кооперация”, “Бўш бино ва ерлар”, “Ўсиш нуқталари”, “Мурожаатлар”, “Хабарлар”, “Яйлов хўжалиги”, “Ипак саноати” ва “Ўқитиш натижалари сўровномаси” модул ёки маълумотлари базасидан ташкил топган. Шу билан бирга, 35 та вазирлик ва идоралар маълумотлари базаси билан интеграция қилинган.

“Фермерлар мактаби”га қандай йўналтирилади?

“Онлайн маҳалла” платформаси орқали ҳоким ёрдамчилари фаолиятини “KPI” баҳолаш мезонлари ишга туширилди. Хусусан, унда ишга жойлаштириш, ташкил қилинган субъект, ўзини ўзи банд қилиш, индивидуал дастур, кредит ва ўқишга йўналтириш каби йўналишлар мавжуд.

Айнан ўқишга йўналтириш қисмида фуқароларни нодавлат, нотижорат ўқув марказлари, мономарказда ўқиганлик ҳолати платформада қайд этилиши билан ҳоким ёрдамчисига балл ҳисобланади. Жумладан, “Агробанк” билан ҳамкорликда ташкил этилган “Фермерлар мактаби”да ўқиганлик ҳолатини қайд этиш орқали ҳоким ёрдамчисига қўшимча балл берилади.

Хўш, платформа қандай тўлдирилади? Бунинг учун ўз маҳаллангизни танлайсиз. Платформага кирилганда иккита танлов чиқади. Биринчиси мономарказ ваканциялари, иккинчиси “Фермерлар мактаби” ёзуви бўлиб, кераклисига босасиз. “Фермерлар мактаби” ёзувига боссангиз тўғридан-тўғри тўлдириш учун шакл очилади. Унга маълумотлар киритиш керак. Мисол учун ўқишга юбориладиган фуқаро ҳақида маълумот қайд этилади. Шуни унутмаслик керакки, тавсия этилаётган фуқаро аукционда ер сотиб олган бўлиши керак. Чунки ер олмаган фуқаро “Фермерлар мактаби”да ўқий олмайди. Агар шундай номзод тавсия этилса, маълумоти рад этилади. Талабга жавоб берадиган фуқаро танлангандан кейин платформага киритилади. Йўналишлари белгиланади. Талабгорга бир эмас, икки ёки уч йўналишда ўқиш имкони яратилган.

Аспандиёр ТОЖИБОЕВ,

Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги  бош мутахассиси.

 

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

“Олма оилаларга 300-400 миллионлаб даромад келтиради”

ҲУДУД АҲЛИ ОЛМА ЕТИШТИРИШНИНГ ҲАДИСИНИ ОЛГАН. БУГУНГИ КУНДА ФАҚАТ ОЛМАНИНГ ЎЗИДАН 300-400 МИЛЛИОН СЎМЛАБ ДАРОМАД ТОПАЁТГАН ОИЛАЛАР КЎП.