Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

-+=

Қарздорлик ҳақидаги хабарлар “SMS” шаклида боради

 

 

Интернет хавфсизлиги бугунги рақамли дунёда муҳокама қилинадиган муҳим мавзу. Мажбурий ижро бюросининг аниқлашича, киберҳужумлар ижро ҳужжатларига асосан қарздор бўлган шахсларга нисбатан амалга оширилмоқда.

Бунда фуқаронинг “Telegram” мессенжеридаги шахсий хабарларига шахсий телефон рақамидан қарздорлик мавжудлиги ҳамда илова қилинган “MIBuz” номли дастурни юклаб олиш шартлиги, акс ҳолда қарздорлик яна ошиб кетиши ҳақида хабар қўшилади.

Шуни маълум қиламизки, қарздорлик тўғрисида хабарлар қарздорларга фақатгина “SMS” хабари орқали ҳамда “MIB” кўринишидаги аккаунтдан юборилади. Бундан ташқари, Бюронинг расмий дастурий воситалари “Playmarket” ва “AppStore” расмий онлайн иловалар дўконларидан ёки Бюронинг расмий веб-сайти www.mib.uz жойлаштирилган ҳавола орқали юклаб олиш мумкин. Шу билан бирга, ҳар бир қарздорликни Бюронинг расмий веб-сайти орқали текшириш имкониятлари мавжуд.

Огоҳ бўлинг! Шахсий рақамлар, ижтимоий тармоқлар орқали келган қарздорликни бартараф қилиш ҳақида ҳар қандай хабарлар фейк ҳисобланади ва бу хабарларни Мажбурий ижро бюроси юбормайди.

Ҳурматли фуқаролар! Шахсий маълумотларингизни сақлаш, киберҳужумларни олдини олиш мақсадида ўзингизга тааллуқли бўлган маълумотларни расмий бўлмаган ва шубҳа уйғотувчи платформаларга киритмаслигингизни сўраймиз.

Эслатиб ўтамиз, қарздорлик ҳақидаги ҳар қандай маълумотларни Мажбурий ижро бюросининг “MIB.UZ” расмий сайти ва Бюрода мурожаатларни электрон қабул қилиш марказининг “1107” қисқа рақами орқали олишингиз мумкин.

Киберфирибгарликка қарши курашишнинг энг самарали йўли бу, фуқароларимизнинг ҳуқуқий ёки молиявий саводхонлиги ҳисобланади. Ҳозирда, бу каби фирибгарлар ишонувчан ва содда фуқароларимизни чалғитиб, ўз тузоғига туширишга ҳаракат қилмоқда.

Фаррух ТОШПЎЛАТОВ,

МИБ ахборот хизмати раҳбари.

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

Диёра КЕЛДИЁРОВА: “Маҳалладошлар дуоси менга ишонч, куч берди”

    Шахсан Президентнинг ўзи Олимпиада ўйинлари чемпионларини ўша куннинг ўзидаёқ телефон орқали табриклаши олдин кузатилмаган эди... Ўзбек аёл спортчилари шу вақтгача тўрт йилликнинг нуфузли мусобақасида ҳали ғолиб бўлмаганди... Дзюдо…