Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

Кўзгу
-+=

Муаммоларга тизимли ёндашилмоқда

Давлатимиз раҳбари топшириғига асосан тузилган Республика ишчи гуруҳи ўз фаолиятини Наманган вилоятида давом эттирмоқда.

Президент Администрацияси, Халқ қабулхонасиҳамда тегишли вазирлик ва идора вакилларидан ташкил топган ишчи гуруҳи вилоятнинг Косонсой, Тўрақўрғон, Чортоқ ва Янгиқўрғон туманларида254 та маҳалла аҳоли муаммоларини ҳал қилиш, “маҳалла еттилиги” ҳамкорлигини таъминлаш, ёшлар билан ишлаш, аҳоли бандлигини таъминлаш тизимини самарали ташкил этиш йўналишларида қатор амалий ишлар олиб борилмоқда.

Аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида ушбу ҳудудларда энг қисқа муддатларда 52 мингга яқин янги иш ўринларини яратиш режалаштирилган. Хусусан, иш ўринлари инвестиция лойиҳаларини ишга тушириш, хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги ҳамда қурилиш соҳасида яратилиши кўзда тутилган.

Шунингдек, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида маҳалладаги ҳоким ёрдамчилари тавсияси билан 35 нафар фуқарога 770 млн сўмдан зиёд имтиёзли кредит маблағлари ажратилиб, тадбиркорлик фаолияти йўлга қўйилди.

Мавжуд бўш ишчи ўринларига 845 нафар фуқаро жойлаштирилди, 524 нафари касб-ҳунарларни ўқитишга йўналтирилди, 291 та тадбиркорлик субъектлари ташкил этилди.

Бундан ташқари, вилоятда ер олиш, ўз-ўзини банд қилиш истаги бўлган 6 минг 24 нафар ёшларга 2,1 минг гектар ер майдонлари ажратиш белгилаб олинди. Бу борада туман сектор раҳбарлари, ёшлар агентлиги бўлимлари, “маҳалла еттилиги” билан биргаликда ер олиш истаги бўлган ёшлар рўйхати шакллантирилди ҳамда сув таъминоти яхши, аҳолига яқин бўлган экин ер майдонларидан яхлит контурлар танланди.

Аҳоли кайфиятига таъсир қилувчи муаммоларни ўрганиш ва уларни ҳал этиш мақсадида Республика ишчи гуруҳи томонидан 4 710 та хонадон ҳамда 179 та ижтимоий соҳа объектлари манзилли ўрганилди. Ўрганишлар жараёнида аҳолидан келиб тушган жами 680 та муаммоли масалаларнинг 479 таси  ҳудуддаги масъуллар билан биргаликда жойида ҳал этилди.

Жумладан, маҳаллалардаги ички йўлларнинг ҳолатини яхшилаш йўналишида 13,2 км узунликдаги ички йўллар шағаллаштирилди, 1,7 км қисмига бетон қопламаси ётқизилди, 5,4 км узунликдаги пиёдалар йўлаги таъмирланди.

Электр таъминотини яхшилаш йўналишида 26 та трансформатор таъмирланди, 47 та яроқсиз симёғоч темир-бетон устунларга алмаштирилди ва қўшимча 92 та янги устун ўрнатилди, 6,8 км узунликдаги электр СИП кабеллар тортилди, 287 та тунги ёритиш чироқлари ўрнатилди.

Танлаб олинган туманлар бўйича 42 мингдан зиёд аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилди ва унинг натижаларига кўра, касаллик аниқланган 7,5 мингбеморни даволаш ишлари ташкиллаштирилди.Жумладан, улар туман, вилоят ва Республика шифохоналарига ётқизилди. Шу билан бирга, 6 783 нафари бепул дори-дармонлар билан таъминланди.

Рамазон ойининг маънавий-руҳий ҳаётимиздаги алоҳида ўрни ва аҳамиятини инобатга олган ҳолда 79 та маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилди,904 та кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилалар ҳамда 728 та ногиронлиги бор шахслар билан яшовчи оилалар учун эҳсон ифторликлари ўтказилди.

Жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланадиганларнинг сонини ошириш учун зарур шароитлар яратиш мақсадида “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида спортнинг футбол, енгил атлетика, стол тенниси, воркаут каби турлари бўйича маҳаллаларда мусобақалар ўтказилмоқда.

Мактабларда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадидакитобхонлик, эстрада, театр, саёхат тадбирлари йўналишида тўгараклар, миллий мақом, фольклор-этнографик йўналишларда ўқувчиларнинг ҳаваскорлик ансамбллари ташкил этилди.

Республика ишчи гуруҳи томонидан ишлар давом эттирилмоқда.

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

Хорижда ишламоқчимисиз, маҳаллага мурожаат қилинг!

  Кейинги пайтда фирибгарликнинг янги усуллари пайдо бўлди. Жумладан, ижтимоий тармоқларда тўлиқсиз иш вақти ёки масофадан даромад олиш тўғрисидаги таклифлар кўп учраяпти. Иш излаётганларнинг содда ва ишонувчанлиги фирибгарликка кенг йўл…