Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

Биласизми
-+=

Энг намунали ёшлар етакчиси аниқланади

 

 

“Йилнинг энг намунали маҳалла ёшлар етакчиси” танловини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамаси қарорига кўра, танловни ташкил этиш тартиби белгиланди. Шунингдек, “Йилнинг энг намунали маҳалла ёшлар етакчиси” танловини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.

Низомга кўра, танлов 10 та йўналишда маҳалладаги ёшлар етакчиси лавозимида камида битта маҳаллада 6 ой давомида фаолият юритаётган, амалий иш тажрибасига эга маҳалладаги ёшлар етакчилари ўртасида ўтказилади.

Танловнинг, жумладан, “Ҳуқуқбузарлик содир этишга мойиллиги бўлган ва жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёшлар билан тизимли ишлаган энг намунали маҳалла етакчиси” йўналишида ички ишлар органлари томонидан ёшлар жиноятчилигини ўтган даврдагига нисбатан жорий йилда камайган деб топилган маҳалла етакчилари қатнашади.

Шунга кўра, ҳар йили 5 сентябргача Ёшлар ишлари агентлиги расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида танлов ўтказилиши тўғрисида эълон берилади.

Рўйхатдан ўтиш ҳар йили 5–30 сентябрь кунлари бўлиб ўтади.

Танловнинг туман(шаҳар) босқичи – октябрь ойида, ҳудудий саралаш босқичи – ноябрь ойида, республика финал босқичи – декабрь ойининг биринчи ўн кунлигида ўтказилади.

Республика босқичи ғолиблари қуйидаги имтиёзларга эга бўлади:

юқори лавозимга тайинлаш учун кадрлар захирасига киритиш;

ривожланган хорижий давлатларнинг соҳага оид таълим ташкилотларига малака оширишга юбориш.

Шунингдек, ғолиблар “Маҳалла ифтихори” кўкрак нишони билан тақдирлашга тавсия этилади.

 

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

“Ер бўлса, қуриш учун маблағдан муаммо йўқ”

ҲУДУДИМИЗДА ТЎЙ ВА БОШҚА МАРОСИМЛАРНИ ЎТКАЗИШ УЧУН БИНО ҚУРИШГА ЕР АЖРАТИБ БЕРИЛИШИ ЗАРУР. БУ БЎЙИЧА ВИЛОЯТ ҲОКИМЛИГИГА ТАКЛИФ БЕРГАНМИЗ. НАТИЖАСИНИ КУТЯПМИЗ.