Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

Кўзгу
-+=

100 миллионлик имтиёзли кредит қай тартибда берилади?

 

— Юртимизда ўзини ўзи банд қилганлар сони 2,4 миллиондан ошгани маълум қилинди. Маҳалламизда ҳам бундай тоифадаги шахслар кўпчиликни ташкил этади. Тўғри, уларга қатор имтиёзлар берилган, бироқ кредит ажратишда айрим баҳли ҳолатлар мавжуд. Айтингчи, бу борада жорий йилда қандайдир янгилик кутиляптими?

Даврон ҲОЛИҚОВ,

Миробод туманидаги

“Олтинкўл” маҳалласи раиси.

Элена ҲИКМАТОВА,

“Норма” эксперти, ҳуқуқшунос:

— 2024 йил 9 январдаги “2024 йилда янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш дастури тўғрисида”ги Президент қарорига кўра, ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг тадбиркорлик фаолиятини бошлаши рағбатлантирилади.

Бунда ижтимоий солиқ тўлаётган ўзини ўзи банд қилган шахслар учун «Бизнесга биринчи қадам» банк карталари орқали 5 миллион сўмгача миқдорда бир йил муддатгача микроқарзлар тақдим этилади. Камида 6 ой фаолият юритган ва ҳисобварақларида (банк карталарида) пул айланмаларини амалга оширган кичик тадбиркорлик субъектларига фаолиятини кенгайтириш учун микрокредитлар ажратилади.

Қарорга кўра, «Менинг бизнесим» электрон платформаси жорий этилади. Платформада меҳнат стажига эга бўлмаган фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш орқали уларнинг бандлигини таъминлашга кўмаклашиш, аҳолига бизнесни йўлга қўйиш учун кредитлар ажратиш, фаолиятини бошлаган тадбиркорлик субъектларига маҳсулотини сотиш ва хизмат кўрсатиш учун бозорлар топишга кўмаклашиш имконияти яратилади. Ўзини ўзи банд қилган шахсларга тадбиркорлик фаолиятини бошлаши учун 100 миллион сўмгача гаровсиз ажратиладиган кредитларнинг 50 фоизи уларнинг банк картасига ўтказиб берилади.

2024 йил 1 январдан 2025 йил 1 январга қадар микрофирма ва кичик корхоналар томонидан яратилган ҳар бир янги иш ўрни учун ойлик иш ҳақи бўйича тўланган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг 50 фоизи республика бюджетидан иш берувчига (ҳар бир ишчи учун базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баробаридан ошмаган миқдорда) қайтариб берилади ҳамда уларга ижтимоий солиқ ставкаси 50 фоизга камайтирилган ҳолда қўлланади.

Бунда мазкур имтиёз «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»га киритилган фуқаролар ишга қабул қилинганда ҳамда ушбу фуқароларга ҳар бир ой учун иш ҳақи миқдори меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан кам бўлмаган миқдорда ҳисобланганда қўлланади.

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

“16 миллиард сўмлик лойиҳа устида ишлаяпмиз”

    Поп туманидаги “Нуробод” маҳалласида яшовчи, “Ёшлар дафтари”дан — Президент билан учрашувгача бўлган масофани босиб ўтган “VIRTUAL GROUP” корхонаси асосчиси Исломжон ДАВЛАТОВ: — Вақтдан унумли фойдаланиб, илмий ва маънавий…