Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

Сел уйларга зарар етказса, компенсация бериладими?

ШАХСГА БОШҚА УЙ БЕРИЛИШИ УЧУН УЙГА ЕТГАН ЗАРАР ТАБИИЙ ОФАТ, ЯЪНИ ЕНГИБ БЎЛМАС КУЧ НАТИЖАСИДА БЎЛГАН БЎЛИШИ ВА РЕАЛЛИКНИ ЎЗИДА ИФОДАЛАШИ КЕРАК.

— Маҳалламиз тоғли ҳудудда жойлашгани боис ҳар йил куз-қиш, баҳор фаслида сел, тошқинлар бўлиб туради. Афсуски, айрим ҳолларда бундай табиий офатлар аҳоли мулкига, хонадонларга зарур етказади. Айтингчи, агар сел оқибатида тураржойлар зиён кўрса, компенсация бериладими?

Сайдулло САЛОМОВ,

Бойсун туманидаги

“Чилонзор” маҳалласи раиси.

Сардор РАҲМОНОВ,

Адлия вазирлиги масъул ходими:

— Уй-жой кодексининг 19-моддаси ҳамда “Давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш тўғрисида”ги қонуннинг 7-моддасига асосан, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 20 январдаги тегишли қарори билан тасдиқланган “Уйлар ва турар жойларни уй-жой фондидан чиқариш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 9-бандига кўра, тураржойлари табиий офатдан зарар кўргани белгиланган тартибда тан олинган фуқароларга текинга уй-жой берилиши белгиланган.

“Белгиланган тартибда тан олинган” дегани нима? Масалан, “уйим табиий офатдан зарар кўрди”, деб даъво қилаётган шахснинг уйи ҳақиқатдан табиий офатдан зарар кўрган бўлиши керак ва уйнинг ҳолати ўрганиб чиқилганда, уйнинг вайрон бўлишига табиий офатнинг таъсири бўлгани кўриниб турган бўлиши зарур. Айтайлик сел келиши натижасида уй вайрон бўлган бўлса, бу табиий офат натижаси ҳисобланади, лекин уйнинг эгаси ўзи атайдан сунъий офат яратиб, уни табиий офат деб кўрсатиши қабул қилинмайди.

Айтиб ўтилганидек, шахсга бошқа уй берилиши учун уйга етган зарар табиий офат, яъни енгиб бўлмас куч натижасида бўлган бўлиши ва реалликни ўзида ифодалаши керак.

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

“Спортга қизиққан кўп, аммо мажмуа йўқ…”

МАҲАЛЛА ЁШЛАРИНИНГ СПОРТГА БЎЛГАН ҚИЗИҚИШИ ЮҚОРИ. АММО ҲУДУДДА БИРОНТА СПОРТ МАКТАБИ ЙЎҚ