Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

“Драйвер”имиз – новвойчилик”

ТАЛАБДАН КЕЛИБ ЧИҚИБ, ҚОЛИПЛИ НОН ИШЛАБ ЧИҚАРИШ КОРХОНАСИНИ ТАШКИЛ ЭТДИ. ҲОЗИР БУ ЕРДА ЮЗ НАФАРДАН ЗИЁД АЁЛЛАР ИШЛАЙДИ.

Маҳалла шаҳар марказида – “Шовот” канали бўйида жойлашган бўлиб, 580 та хонадондан иборат. Аҳолининг эллик фоизи давлат ташкилотларида меҳнат қилади. Қолган қисми тадбиркорлик соҳасида. Асосан, новвойчилик билан шуғулланади.

“Жингавуз”нинг миллий нон ва патирлар анча машҳур. Айниқса, қизил нон, қора нон, кепак нон, кади нон, қатлама патирларнинг харидори кўп. Муқаддас Каримова нон бизнесини биринчилардан бошлаган тадбиркор аёл. У дастлаб хонадонида битта кичкина тандирда нон ёпиб, сота бошлаганди. Кейинчалик “Аёллар дафтари”га киритилиб, 33 миллион сўм кредит эвазига битта тандирини учта қилиб, нон турларини кўпайтирди. Бугун у “ижтимоий дафтар”ларга киритилган 40 нафар фуқарони ишли қилди.

Феруза Шарипова тажрибали новвойчилардан. Қудрат Бобожонов талабдан келиб чиқиб, қолипли нон ишлаб чиқариш корхонасини ташкил этди. Ҳозир бу ерда юз нафардан зиёд аёллар ишлайди.

Тадбиркорликнинг энг кўп йўналишларидан бири, автомобилларга техник хизмат кўрсатишдир. Айни пайтда 19 та тадбиркорлик субъекти шу йўналишда фаолият юритмоқда.

Маҳаллада шаҳар ҳокими бошчилигида сайёр қабуллар ўтказиб турилади. Куни кеча ташкил этилган сайёр қабулда 25 нафар фуқоранинг мурожаати тингланди. Мулоқотда шаҳар ҳокими томонидан янги қабул қилинган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти кўргазмали материаллари асосида тушунтириш билан бирга, фуқаролардан иш ҳақини ундириб бериш, пенсия тайинлаш ва коммунал соҳалардаги муаммолар юзасидан мурожаатлар тегишли тартибда кўриб чиқиш учун назоратга олинди. Вақт ва ўрганиш талаб этиладиганлари ижроси бўйича мутасадди идора ва ташкилотларга тегишли топшириқлар берилди.

Ҳудудда тўртта давлат шифохоналари, 6 та хусусий клиника фаолият юритмоқда. Кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли ушбу тиббиёт муассасаларида бепул тиббий кўрикдан ўтказиб борилади. Коммунал хизматлардан муаммо йўқ, 13 та кўп қаватли уйларнинг том қисми шиферланиб, таъмирланди. Ислом Каримов ва Навоий кўчаси асфальтланди.

Келгусида “Шовот” каналининг ўнг қирғоғида кексалар боғини ташкил этиб, нуронийлар суҳбат қурадиган маскан қуриш ниятидамиз. Шунингдек, соғломлаштириш маркази ҳамда мономарказнинг филиали сифатида ўқув марказ ташкил этиш режалаштирилмоқда.

Наргиз ШАРИПОВА,

Урганч шаҳридаги “Жингавуз” маҳалласи раиси

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

Ўқитувчига ҳурматсизлик — таълимга, тарбияга, келажакка ҳурматсизликдир

Ўқитувчи деганда, ҳар биримизнинг кўз олдимизда замон билан ҳамқадам бўлган жонкуяр, зиёли шахс гавдаланади. Устозлик азалдан эътиборли касб, улуғ мартаба саналган. Сабаби, ҳар қайси инсон унинг қўлида савод чиқаради, таълим-тарбия…