Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

“Маҳаллада инглиз тили курси ташкил этилди”

БИР СЎЗ БИЛАН АЙТГАНДА, МАҲАЛЛАНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ, ХАЛҚИМИЗНИНГ ДАВЛАТДАН РОЗИ БЎЛИШЛАРИ УЧУН БОР КУЧ, ТАЖРИБА ВА ИМКОНИЯТЛАРИМИЗНИ САФАРБАР ЭТАМИЗ.

Маҳалла Туркманистон Республикаси билан чегарадош ҳудудда жойлашган. Аҳолининг асосий даромади деҳқончиликдан. Томорқа ерларига озиқ-овқат маҳсулотлари – карам, картошка, пиёз, помидор, бодринг экади. Рўзғоридан ортганини туман марказидаги деҳқон бозорга чиқариб сотади.

Аҳолининг ўттиз фоизи давлат ташкилотлари ва хусусий секторда меҳнат қилади. Маҳаллада учта тўйхона, битта газабетон ишлаб чиқариш цехи бор. Тадбиркорлик субъектининг асосий қисми озиқ-овқат ва қурилиш савдо дўконлари ҳамда новвойхона йўналишида фаолият юритмоқда.

Аҳолига қулай инфраструктура яратиш учун 1,5 километр ички кўчалар асфальтланиб, 2,9 километри шағаллаштирилди. 1 900 метр пиёдалар йўли ташкил қурилди. Яна 3-4 та кичик тупроқ кўчаларни шағаллаштириш ишлари қолди.

Икка қаватли маҳалла идораси ҳомийлар кўмагида таъмирланиб, йиғин балансига ўтказилди. Бу ерда тикувчилик цехи, ўқув курси фаолият юритмоқда. Масалан, тикувчилик цехига раҳбарлик қилаётган Сурайё Собирова 12 нафар хотин-қизлар бандлигини таъминлаб, кўпчиликка тикувчилик касбини ўргатмоқда. Ўқув курсида Ҳилола Исоқова 30 нафар ўқувчи-ёшларга инглиз тилидан сабоқ бермоқда. Қувонарлиси, илмга, касб-ҳунарга интилувчи ёшлар кўп.

Спортсевар ёшлар кам эмас. Уларнинг қизиқишларидан кеиб чиқиб, дастлаб 4-мактаб ҳовлисида мини стадион бунёд этилиб, фойдаланишга топширилди. Келгусида ёшлар учун спорт коплекси қуришни, нуронийларга дам олиш маскани, чойхона ёки гузар ташкил этиш режаси бор. Бир сўз билан айтганда, маҳаллани янада ривожлантириш, халқимизнинг давлатдан рози бўлишлари учун бор куч, тажриба ва имкониятларимизни сафарбар этамиз.

Худайберган ЖУМАНИЁЗОВ,

Янгиариқ туманидаги “Остона” маҳалласи раиси

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

“Маҳалла идораси керак”

МАҲАЛЛА ХОДИМЛАРИ ИШ ҚУРОЛИ, ЯЪНИ КОМПЬЮТЕР БОРАСИДА БИРОЗ ҚИЙНАЛИШЯПТИ. ИККИТА КОМПЬЮТЕРНИНГ БИРИ ИШЛАМАЙДИ. ШУНИНГДЕК, ЕТАРЛИ ШАРОИТЛАРГА ЭГА ЯНГИ МАҲАЛЛА ИДОРАСИ ЗАРУР.