Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

“Маҳалла туризм зонасига киритилган”

САЙЁҲЛАРНИНГ МАРОҚЛИ ДАМ ОЛИШЛАРИ УЧУН ЎТТИЗГА ЯҚИН УЙ МЕҲМОНХОНАЛАРИ ФАОЛИЯТ ЮРИТМОҚДА.

Маҳалла Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасига қарашли “Омонқўтон” миллий табиат боғи ҳудудида, тоғли жойда жойлашган бўлиб, учта қишлоқдан иборат. Уч ярим минг аҳолининг аксарияти Самарқанд шаҳри ва Ургут тумани марказидаги давлат ташкилотлари ва корхоналарда ишлайди.

Асосий даромади деҳқончиликдан. Ҳар бир оиланинг 2-3 минг тупдан қрим соснаси бор. Уларни парваришлаб, қўшимча даромад олади. Ёнғоқлари кўп. Тоғлардан дўлана теришади.

Бу ерларда қўриқхона ташкил этилмасидан олдин аҳолининг тўқсон фоизида чорва моллари бўлган. Миллий табиат боғи ташкил этилгач, табиатга зарар етказмаслик учун кўпчилик молларини сотишди. Ҳозир ўттиз фоиз аҳолида чорва моллари бор, холос.

Маҳалла туризм зонасига киритилган. Табиати, иқлими ажойиб. Ҳозирда сайёҳларнинг мароқли дам олишлари учун ўттизга яқин уй меҳмонхоналари фаолият юритмоқда. Болажонлар учун 4 та ёзги оромгоҳ бор. Яқинда битта санатория фойдаланишга топширилди. Унинг ёнидан беш юлдузли меҳмонхона қуриляпти.

Жорий йил ҳашар йўли билан маҳалла биноси қурилиб, фойдаланишга топширилди. Муаммоларни аксариятини маҳалланинг ўзида ҳал этяпмиз. 2024 йил дастурига 110 та бетон устун ва 1 та трансформатор қўйилиши ва ички кўчалар асфальтланиши киритилган. Туман маркази олис бўлгани учун баъзида йиғилишларга бориб-келишга қийналяпмиз. Имкон қадар йиғилишларни камайтириш зарур.

Абдуғани ОЧИЛОВ,

Ургут туманидаги “Омонқўтон” маҳалласи раиси

 

PS: “Омонқўтон” миллий табиат боғининг умумий ер майдони 1500 гектар. Қўриқхона зонаси 1000 гектар, рекреация зонаси 400 гектар, хўжалик мақсадида фойдаланиш зонаси 100 гектар.

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

Тошкент вилоятида “маҳалла еттилиги” қандай ишлаяпти?

    Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси Қаҳрамон Қуронбоев Уюшманинг Тошкент вилояти бошқармаси ходимлари, туман-шаҳар бўлимлари раҳбарлари билан учрашди. Унда аҳоли муаммоларини ҳал этиш, “маҳалла еттилиги” ҳамкорлини таъминлаш, ёшлар билан ишлаш,…