Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

“Пенсия тайинлашда устамалар ҳисобланадими?”

5 МИЛЛИОН СЎМ МАОШ ОЛАДИГАН ТАЛАБГОР ҚЎШИМЧА ТАРЗДА УСТАМА, МУКОФОТ ПУЛЛАРИ ОЛГА БЎЛСА, ОЙЛИК МАОШИГА ШУ ПУЛЛАР ҚЎШИЛАДИМИ?

— Маҳаллада аҳолидан энг кўп мурожаат нафақа мавзусида бўлади. Жумладан, айни пайт долзарб саволлардан бири пенсия ёшига етган фуқарога унинг миқдори фақат ойликдан ҳисобланадими ёки устама, мукофот пуллари ҳам инобатга олинадими? Масалан 5 миллион сўм маош оладиган талабгор қўшимча тарзда устама, мукофот пуллари олга бўлса, ойлик маошига шу пуллар қўшиладими?

Салидин ДУШАЕВ,

Гулистон туманидаги “Чортоқ” маҳалласи раиси.

Жавоҳир МУРОДОВ,

Пенсия жамғармаси бош мутахассиси:

— Бу тартиб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 2022 йил 13 октябрдаги қарорининг 82-бандида белгиланган. Унга мувофиқ пенсия ҳисоблашда иш ҳақи таркибига, шунингдек, иш ҳақининг натурал қисмига 2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун қонунчиликка мувофиқ суғурта бадаллари, 2019 йилдан кейинги давр учун Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 371-моддасида кўрсатилган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги барча даромадлар киритилади.

Ишдаги танаффуслар мавжудлигидан қатъи назар, охирги ўн йиллик меҳнат фаолияти давомидаги исталган кетма-кет беш йил учун (пенсия тайинлашни сўраб мурожаат этган кишининг танлови бўйича) ойлик иш ҳақи олинади.

Демак, ойлик маошдан ташқари, устама ва мукофот пуллари ҳам қўшиб ҳисобланади.

 

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

“Оғир тоифадаги маҳалла обод масканга айланмоқда”

МАҲАЛЛАНИ ИШСИЗЛИКДАН ҲОЛИ ҲУДУДГА АЙЛАНТИРИШ МАҚСАДИДА КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШ ВА БАНДЛИК БЎЛИМИ ИШЧИ ГУРУҲИ ТАШКИЛ ҚИЛИНДИ.