Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

“Ўз ҳисобидан олинадиган таътил ижтимоий таътил ҳисобландими?”

ХОДИМ ЎҚУВ ТАЪТИЛИДА, ЁКИ ИЖОДИЙ ТАЪТИЛДА БЎЛГАН ВАҚТИДА УНИНГ ЎРТАЧА ИШ ҲАҚИ САҚЛАНИБ ҚОЛАДИ. БУНДАН ОЛИЙ ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТЛАРИГА ЎҚИШГА КИРГАНДА БЕРИЛАДИГАН ИШ ҲАҚИ САҚЛАНМАЙДИГАН ТАЪТИЛ МУСТАСНО.

— Биламизки, ташкилот ва корхонада ходим учун ижтимоий таътиллар белгиланган. Бу таътил асосида дам олишга чиққанлар ойлик маоши сақланиб қоладими? Аввало шу ҳақда маълумот берсангиз. Шунингдек, ходим ўз ҳисобидан олинадиган таътил ижтимоий таътил ҳисобланадими?

Умидила БАҲОДИРОВ,

 Янги наманган туманидаги “Ахсикент” маҳалласи раиси.

Лазизбек ҚАРШИЕВ,

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги бошқарма бошлиғи:

— Меҳнат кодексининг 236-моддасида ходимларга оналик, болаларни парваришлаш, таълим олиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида, шунингдек бошқа ижтимоий мақсадларда бериладиган таътиллар эканлиги белгиланган.

Қонунчиликда бир қатор ижтимоий таътиллар мавжуд. Меҳнат кодексининг 237-моддасига  мувофиқ ходим қуйидаги ижтимоий таътилларни олиш ҳуқуқидан фойдаланади:

ҳомиладорлик ва туғиш таътиллари;

бола парваришлаш таътили;

ўқув таътили;

ижодий таътиллар.

Ходим ўқув таътилида, ёки ижодий таътилда бўлган вақтида унинг ўртача иш ҳақи сақланиб қолади. Бундан олий таълим ташкилотларига ўқишга кирганда бериладиган иш ҳақи сақланмайдиган таътил мустасно.

Ўз ҳисобилан олинадиган таътил ижтимоий таътил тоифасига кирмайди.

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

“Тегишли ташкилотларга мурожаатлар қилинган, бироқ, амалий ечим йўқ”

МЕҲРОБОД ҚИШЛОҒИ АҲОЛИСИ АЛОҲИДА МАҲАЛЛА СИФАТИДА АЖРАЛИБ ЧИҚИШ НИЯТИДА. БУ БОРАДА КЎПЛАБ ТЕГИШЛИ ТАШКИЛОТЛАРГА МУРОЖААТЛАР ҚИЛИНГАН, БИРОҚ, АМАЛИЙ ЕЧИМ ЙЎҚ.