Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

“Маҳалла ўз биносига эга бўлди”

ҚУВОНАРЛИСИ, УЗОҚ ЙИЛЛАР МАКТАБДА, БИРОВЛАРНИНГ ҲОВЛИСИДА, СЕКТОР БИНОЛАРИДА ИШЛАБ КЕЛГАН МАҲАЛЛА ХОДИМЛАРИ УЧУН ЯНГИ БИНО ҚУРИЛИБ, ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ. ЭНДИ “МАҲАЛЛА БЕШЛИГИ” ЗАРУР ШАРОИТЛАРГА ЭГА, КЎНГИЛ ХОТИРЖАМЛИКДА МЕҲНАТ ҚИЛИШМОҚДА.

Маҳалла аҳолиси 2078 нафар бўлиб, хонадонлар сони 590 та. Фуқароларонинг 955 нафари турли корхона ва ташкилотларда, 45 нафари тадбиркорлик субъектларида, 67 нафари ўзини ўзи банд қилган. Маҳалла “драйвери” – хизмат кўрсатиш соҳаси бўлиб, 31 та тадбиркор  бор. Ҳудудда 16 та савдо дўкони фаолият юритмоқда.

Шаҳарда катта бунёдкорлик ишлари кетяпти. “Бўстон” маҳалласининг ўзида 9 та кўп қаватли турар жойлар қурилди. Қувонарлиси, узоқ йиллар мактабда, бировларнинг ҳовлисида, сектор биноларида ишлаб келган маҳалла ходимлари учун янги бино қурилиб, фойдаланишга топширилди. Энди “маҳалла бешлиги” зарур шароитларга эга, кўнгил хотиржамликда меҳнат қилишмоқда.

“Обод маҳалла” мезонлари асосида йиғиннинг 3500 метр ички кўчалари таъмирланиб, асфальтланди. 700 метр ичимлик сув қувурлари янгиланди. 38 та эски симёғочлар бетон устунларга алмаштирилиб, 38 та тунги ёритгич чироқлари ўрнатилди. 384 туп мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди. 50 ўринли хусусий боғча фойдаланишга топширилди.

Маҳалла ёшларини спортга кенг жалб этиш мақсадида футбол, бокс, волейбол, кураш теннис ва шахмат мусобақалари ўтказиб келинмоқда. Натижалар яхши. Маҳалланинг волейболчи қизлари “Беш ташаббус олимпиадаси”нинг республика босқичида ғолиб бўлиб, ташкилотчилар томонидан йиғинга спорт комплекси қуриб бериладиган бўлди. Спортчи йигитлар кураш бўйича 2024 йилги  жаҳон чемпионатига йўлланма олди.

Фуқаролар имтиёзли кредитлар асосида тикув машина, меҳнат қуроллари олиб, қўшимча даромад топяпти. Сартарошхона, гўзаллик салони ташкил этганлар бор. Келгусида тадбиркорлик соҳасини янада ривожлантириб, ишлаб чиқариш корхоналарини кўпайтириш режалаштирилмоқда.

 Муқаддас ХОЖИМУРАТОВА,

Оҳангарон шаҳридаги “Бўстон” маҳалалси раиси

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли муаммоларини “маҳалла еттилиги” аниқлайди

2024 ЙИЛ 1 ЯНВАРГА ҚАДАР “МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ” ТОМОНИДАН ЯГОНА САВОЛНОМА АСОСИДА МАҲАЛЛАДА ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯГА МУҲТОЖ АҲОЛИ МУАММОЛАРИНИ АНИҚЛАШ ТИЗИМИ ЙЎЛГА ҚЎЙИЛАДИ.